Get Mystery Box with random crypto!

Copywriter_Uzb | Guli

Telegram kanalining logotibi copywriter_guli — Copywriter_Uzb | Guli C
Telegram kanalining logotibi copywriter_guli — Copywriter_Uzb | Guli
Kanal manzili: @copywriter_guli
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2
Kanalning ta’rifi

Murojat uchun: Gul_noza8790

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0

Oxirgi xabar 2

2023-01-08 01:42:21 *Kopirayterlar uchun

Matn yozishdan avval:
- mavzuni yaxshilab o‘rganib chiqing.
- bu mavzudagi avvalgi ishlar bilan tanishing.
- va o‘z savollaringizni yozib boring.

- mijozdan savollaringizga to‘liq javob oling.
- auditoriyani analiz qiling.
- dizayner bilan maslahatlashing.

Va albatta marketing borasida bilimlaringizni oshirib boring.

Kopirayting - shunchaki matn yozish emas. Kerakli so‘zlarni kerakli joyga yetkazib berish!

p.s. yolg‘iz ishlamang, yaxshi g‘oyalar muhokamalar jarayonida tug‘iladi, hech bo‘lmaganda o‘rtog‘ingiz bilan muhokama qiling. u marketingni tushunishi shart emas)

@copirayt
9 views22:42
Ochish/sharhlash
2023-01-07 21:26:51 Копирайтер бўламан десангиз...

Ҳозирда копирайтинг соҳасидан умуман хабари бўлмай туриб ўзини копирайтер деб атаётганлар кўпайиб қолди. Афсуски, кўпчиликда матн ёзиш кўп вақт олмайди ва махсус бир кўникмаларни талаб қилмайди, деган фикр мавжуд.

Копирайтинг — бу мукаммал имло ва грамматика, қатъий услубият ва ноёб маълумотлар йиғиндисининг фойдали ва бетакрор кўринишидир. Ҳар бир соҳанинг ўз қонун-қоидалари бўлгани каби, реклама матнларини, PR-мақолаларни ёзишнинг ҳам маълум қоидалари бор.

Ҳақиқий копирайтер ва ўз ишининг устаси бўламан десангиз, мана шу қоидалардан бохабар бўлишингиз ва улардан фаолиятингиз давомида фойдаланиб боришингиз лозим.

Сизга қизиқ бўлса, қоида ва тавсияларнинг энг муҳимларини каналда бериб борамиз. Узоқлашмай турсангиз бас.

#копирайтер
@xatoliklar
6 views18:26
Ochish/sharhlash
2023-01-07 21:26:26 Копирайтер бўламан десангиз...

3 views18:26
Ochish/sharhlash
2023-01-07 21:26:08Копирайтер бўламан десангиз: дунёни ўзгартирган формула

Биласизми, формулалар фақатгина аниқ фанларда эмас, балки матнларда ҳам бўлади. 1896 йилда Элмир Левис томонидан ўйлаб топилган бу формулага 125 йил бўлибди, лекин у ҳали-ҳамон иш бермоқда ва бизнес эгаларига миллионлаб долларлар келтиришда давом этмоқда.

Бу формуланинг номи — AIDA (AIDA = ATTENTION + INTEREST + DESIRE + ACTION):
- Attention — эътибор;
- Interest — қизиқиш;
- Desire – хоҳиш-истак;
- Action – ҳаракат.

Агар сиз копирайтинг соҳасига энди кириб келаётган бўлсангиз ёки матнлар ёзишда қийинчиликларга учраётган бўлсангиз, AIDA формуласи сизга асқатади. Дунёда бирорта ҳам профессионал копирайтер ёки маркетолог йўқки, бу формулани билмаса. Реклама соҳасидаги ҳар қандай матн учун ундан фойдаланиш мумкин: тижорий таклифми, мақолами, кичик бир реклама матнми, Telegram'даги постми, сайтми — фарқи йўқ.

1. Attention — эътибор
Маркетинг соҳасидаги ҳозирги мураккаб замонда энг муҳим нарса — бу одамларнинг эътиборини жалб қилиш. Сизнинг маҳсулотингизга эътибор йўқми, демак, уни сота олмайсиз.
Матн эътиборни тортувчи гапдан ёки сарлавҳадан бошланиши керак.

2. Interest — қизиқиш
Ўқувчининг эътиборини жалб қилгандан сўнг унда қизиқиш уйғотишни бошлаймиз — биз тақдим этаётган маҳсулот ёки хизматга бўлган қизиқиш. Маҳоратли копирайтерлар матннинг айнан мана шу қисми ёрдамида ўқувчида шундай фикрлар ҳосил қила оладики, у аввал ўйлаб ҳам кўрмаган нарсасига эҳтиёж ҳис қила бошлайди.
Матннинг бу қисмида сиз муаммо ҳақида хабардор эканлигингизни ва сизда унга ечим борлигини билдиришингиз керак.

3. Desire – хоҳиш-истак
Энди ўқувчи таклиф қилаётган маҳсулот ёки хизматингизни харид қилиши учун унда ишонч ҳосил қилдириш керак. Бунинг учун таклифингизнинг афзалликлари ҳақида гапиришни бошлайсиз. Афзалликларни аниқ сонлар, исбот-далиллар билан бойитасиз.
Бу ерда айнан сиз таклиф қилаётган нарса ўқувчига керак эканлигини ва ҳозироқ керак эканлигини уқтирасиз. Ёлғон ишлатмайсиз, афзалликларни имкон қадар чиройли тарзда баён қиласиз.

4. Action – ҳаракат
Сўнгги босқич энг муҳими. Агар шу ерда сиз рад қилиш қийин бўлган бирор яхши таклиф бермасангиз, катта эҳтимол билан харидорни йўқотиб қўясиз, уни ҳаракатга келтира олмайсиз.
Матннинг бу қисмида чегирмалар, бонуслар, қўшимча имтиёзлар ҳақида ёзиш мумкин. Муҳими, буларнинг барчасини чегаралаб қўйинг: ё вақт жиҳатидан, ё маҳсулот сони жиҳатидан. Бу ҳаммага ҳам берилаверадиган имконият эмаслигини билдиринг. Буни ўқиган одам шошиб қолсин. Матн сўнгига керакли ҳаволаларни, телефон рақамини қўйинг.

Бирор мисолда кўриб чиқамизми? Қуйидаги расмга қаранг

#копирайтер
@xatoliklar
3 views18:26
Ochish/sharhlash
2023-01-07 21:25:46 Копирайтер бўламан десангиз: матннинг ҳажми

Копирайтинг соҳасининг асосларидан бири — бу матннинг керакли катталикда бўлиши: жуда қисқа ҳам эмас, жуда узун ҳам эмас.

Жуда қисқа бўлса
Матн жуда қисқа бўлса, унда барча керакли маълумотлар акс этмайди, ўқувчи ундан етарлича маълумот ололмайди. Ўқувчи маҳсулот ҳақида етарли маълумотга эга бўлмагани боис уни харид ҳам қилмайди.

Жуда узун бўлса
Матн жуда узун бўлса, унда ўқувчи учун керак бўлмаган ортиқча маълумотлар ҳам акс этган бўлади. Ўзингиз ўйлаб кўринг, чангюткич ҳақидаги реклама матнида унинг қандай алгоритмда ишлаши ва техник тафсилотлари ёзилса, буни ким ҳам бошдан-оёқ ўқиб чиқарди?

Меъёрни қандай сақлайман?
— Матн кераксиз маълумотларга тўла бўлмасин.
— Энг муҳим ва фойдали жиҳатлар ҳақида ёзинг.
— Агар маънони йўқотмаган ҳолда матнни қисқартириш мумкин, деб ўйласангиз, уни албатта қисқартиринг.
— Имкон бўлса, маҳсулотнинг фақатгина битта афзаллигига урғу беринг, бошқа маълумотлар шу биргина афзаллик атрофида айлансин.
— Матнни қисқартиришнинг имкони бўлмаса, уни қисмларга, бўлимларга бўлиб чиқинг. Мақола катта бўлса, ҳар бир бўлим учун кичик сарлавҳа қўйинг.

#копирайтер
@xatoliklar
3 views18:25
Ochish/sharhlash
2023-01-07 21:25:29 Копирайтер қанча пул топади?

Копирайтерлик соҳасида қанча пул топиш мумкин, деган савол кўпчиликни қизиқтирса керак. Бу копирайтернинг тажрибасига, профессионаллик даражасига, рус тилида ёза олиши ёки олмаслигига, мижоз топа билишига, ўз қадрини билишига ва яна кўплаб омилларга боғлиқ. Лекин ўз тажрибамдан келиб чиқиб, копирайтер қайси иши учун қанча олиши мумкинлиги ҳақида умумий маълумот бериб ўтаман.

1. Ижтимоий тармоқ учун пост — 20–100 минг (ўртача 40 минг) сўм.
2. PR-мақола — 1800 белги учун (пробеллар билан) 100–500 минг (ўртача 250 минг) сўм.
3. Компания сайтини тўлдириш — 400 минг–2 млн (ўртача 1 млн) сўм.
4. Тижорий таклиф — 200–800 минг (ўртача 400 минг) сўм.

Ўзбекистонда компаниялар копирайтерлар учун 2 млн сўмдан бошлаб ойлик тўлашга тайёр. Кўзга кўринган компанияларда ва реклама агентликларида копирайтерлар 4–5 млн сўм ойлик олади. Рус ва ўзбек тилида ёзиш бўйича катта тажрибага эга, журналистика, филология ва реклама соҳаларида малакали мутахассисларга 8–10 млн ва ундан зиёд ойлик таклиф қилиниши мумкин.

#копирайтер
@xatoliklar
3 views18:25
Ochish/sharhlash
2023-01-07 21:25:08«Рекламанинг отаси»

«Рекламанинг отаси» номини олган англиялик Дэвид Огилви ҳақида эшитганмисиз? Копирайтер бўламан десангиз, унинг фаолияти билан қизиқиб кўришингиз керак, албатта.

У АҚШда Ogilvy & Mather компаниясига асос солган ва ҳаётлик чоғидаёқ реклама соҳасидаги афсонавий шахс бўлган. Одамлар ҳали-ҳамон унинг гапларидан иқтибослар келтиришади ва улар афоризмларга айланиб улгурган. Бугунги кунда унинг йўриқномалари дунёнинг энг машҳур маркетолог ва копирайтерлари учун асос бўлиб хизмат қилади.

Дэвид Огилви афоризмларидан мисоллар:
• Харидор аҳмоқ эмас, у сенинг қонуний турмуш ўртоғинг.
• Қизиқарсиз маҳсулот бўлмайди, рекламачилар қизиқарсиз бўлади.
• Ҳар ким ўзи лойиқ бўлган рекламани кўради.
• Маҳсулот қанчалик қиммат бўлса, у харидорлар учун шунчалик жозибадор ва қадрли бўлади.
• Харидорларни маҳсулотингизни олишга мажбур қилиб бўлмайди, фақатгина уларни шу маҳсулотни олишга қизиқтириш мумкин.
• Одамлар рекламанинг ўзи ҳақида гапирса, демак, у ёмон реклама. Одамлар маҳсулот ёки хизмат ҳақида гапирса, демак, бу яхши реклама.
• Қандай рекламани оиланг кўришини истамайсан? Ҳеч қачон шундай реклама яратма.

#копирайтер
@xatoliklar
3 views18:25
Ochish/sharhlash
2023-01-07 21:24:54 Копирайтер бўламан десангиз: матннинг руҳи

Сникерснинг янгичаси чиққанига анча бўлди, лекин унинг харидорлари ҳеч кўпаймаяпти, дўконларда чанг босиб ётибди, муддати тугаганидан сўнг олиб чиқиб кетиляпти. Бу маҳсулотга юқори баҳо бера олмайман, аммо яқинда унинг ўзбекча рекламасига кўзим тушди, унинг матни қуйидагича:

«Қарсиллатмаганингизда Сиз бу сиз эмассиз! Ёзга баланд товушни қўшинг: кучли битлар, қайноқ рақслар, ёрқин кўриниш ва Snickers Crisp. Янгилик билан қарсиллатинг!»

Кўриниб турибдики, бу матн бошқа бирор тилдан шунчаки таржима қилиб қўйилган. Бу ерда таржимонни айблаб бўлмайди, аммо бу бренд устида ишлайдиган маркетологлар етарлича ишламаганидан далолат қилади.

Реклама матни Ўзбекистон ҳудудига мослаштирилмаган, ўзбек тили руҳиятига умуман тўғри келмайди. Ҳеч қайси биримиз ҳеч бир замонда «Ёзга баланд товушни қўш» демаймиз. Бу каби ҳолатларда матнни таржима қилиш эмас, балки уни адаптация қилиш, яъни ҳудудга, унинг тилига, маданиятига мослаштириш керак. Мослаштириб бўлмаса, умуман бошқа бир матн ёзиш керак.

Таниган-билганлар бўлса, етказиб қўйинглар: ҳеч ким тушунмайдиган тилдаги матн билан катта бюджет эвазига реклама қилдириш пулни кўкка совуриш билан баробар.

#копирайтер
@xatoliklar
1 view18:24
Ochish/sharhlash
2023-01-07 21:24:08 Копирайтер бўламан десангиз: матннинг руҳи

3 views18:24
Ochish/sharhlash
2023-01-07 21:23:38
Копирайтер бўламан десангиз

Эсингизда бўлса, аввал Сникерснинг ўзбек тили руҳиятига умуман тўғри келмайдиган ғалати матни ҳақида гапирган эдик. Маркетологларига гапларимиз етиб борган шекилли, ижобий тарафга ўзгаришибди ва бу сафар янгича шиор билан реклама кампаниясини бошлашибди:

«Тўкин дастурхон — баракали хонадон»

Бўлар экан-ку мана қисқа, содда ва тушунарли реклама матнини яратса. Бу реклама нафақат ўзбек тили, балки бутун ўзбек маданияти руҳига хос ва мос бўлибди.

#копирайтер
@xatoliklar
3 views18:23
Ochish/sharhlash