Get Mystery Box with random crypto!

Копирайтер қанча пул топади? Копирайтерлик соҳасида қанча пул | Copywriter_Uzb | Guli

Копирайтер қанча пул топади?

Копирайтерлик соҳасида қанча пул топиш мумкин, деган савол кўпчиликни қизиқтирса керак. Бу копирайтернинг тажрибасига, профессионаллик даражасига, рус тилида ёза олиши ёки олмаслигига, мижоз топа билишига, ўз қадрини билишига ва яна кўплаб омилларга боғлиқ. Лекин ўз тажрибамдан келиб чиқиб, копирайтер қайси иши учун қанча олиши мумкинлиги ҳақида умумий маълумот бериб ўтаман.

1. Ижтимоий тармоқ учун пост — 20–100 минг (ўртача 40 минг) сўм.
2. PR-мақола — 1800 белги учун (пробеллар билан) 100–500 минг (ўртача 250 минг) сўм.
3. Компания сайтини тўлдириш — 400 минг–2 млн (ўртача 1 млн) сўм.
4. Тижорий таклиф — 200–800 минг (ўртача 400 минг) сўм.

Ўзбекистонда компаниялар копирайтерлар учун 2 млн сўмдан бошлаб ойлик тўлашга тайёр. Кўзга кўринган компанияларда ва реклама агентликларида копирайтерлар 4–5 млн сўм ойлик олади. Рус ва ўзбек тилида ёзиш бўйича катта тажрибага эга, журналистика, филология ва реклама соҳаларида малакали мутахассисларга 8–10 млн ва ундан зиёд ойлик таклиф қилиниши мумкин.

#копирайтер
@xatoliklar