Get Mystery Box with random crypto!

Buxoro yangiliklari

Telegram kanalining logotibi buxoro_uzyangilik — Buxoro yangiliklari B
Telegram kanalining logotibi buxoro_uzyangilik — Buxoro yangiliklari
Kanal manzili: @buxoro_uzyangilik
Toifalar: Video
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.29K

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-05-20 13:30:56 ФИРИБГАРЛАРГА АЛДАНМАНГ ЁХУД ҲАЖ САФАРИ ТЎҒРИСИДА МУҲИМ ЭСЛАТМА

Айни кунларда ижтимоий тармоқларда “Фалон фирма билан ҳаж қилинг!”, “Ҳаж сафари учун саноқли жой қолди!”, “Ҳаж учун ярим нархни тўланг!” каби жимжимадор сарлавҳа остидаги рекламалар кўпаймоқда. Айримлар умра визаси, туристик (зиёрат) виза, бизнес виза билан ҳаж қилишни ваъда қилмоқда, бунинг мутлақо имкони йўқ!

Ёдингизда тутинг! Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажариш учун сизда "Ҳаж-2023" визаси бўлиши шарт.
Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ чет эл фуқаролари учун ҳаж ибодатини адо этишнинг асосий шарти ҳаж визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар (умра, туризм, бизнес, зиёрат ва б.лар) билан ҳаж тадбирини амалга ошириш Саудия қонунчилигига кўра қатъиян тақиқланган ва тегишли тартибда жазоланади.

Унутманг! Ўзбекистон учун ажратилган ҳаж квотаси фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этиладиган Ҳаж сафарига отланган зиёратчиларга ажратилган, шундай экан, айримларнинг Ўзбекистон орқали Ҳаж сафарига жўнатамиз, деган алдовларига учманг! Улар фуқароларимизни бошқа давлатлар орқали ноқонуний тарзда олиб кетишга уринишмоқда. Бу эса, қонуний асосга эга бўлмаган ва ҳаж ташкил этишга ваколати йўқ кимсаларнинг уринишидир. Кези келганда айтиб ўтиш керак-ки, бу каби хатти-ҳаракатлар Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида қатъий чора кўрилишига сабаб бўлади.

Аввал хабар берганимиздек, муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100.000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келади.

Маълумот учун, биргина 2022 йил Ҳаж масумида 500 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси туристик ва бизнес виза орқали Саудия Арабистонига ташриф буюриб, Ҳаж ибодати майдони “Машоир”га кира олмаганлар. Ҳаж мавсуми арафасида зиёрат виза (туристик) олган ҳолда Бирлашган Араб Амирликлари ва Иордания давлатлари орқали келган 1500 нафарга яқин фуқароларимиз эса Саудия Арабистони ҳудудига киритилмаган. Жумладан, 155 нафар фуқароларимиз Подшоҳлик ҳаж қонунчилигини бузганлик учун Саудия Арабистонидан 10 йил муддатга депортация қилинган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, юртимизда “Ҳаж” тадбири Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади. Шунга кўра, ҳаж тадбирини ташкил этиш вазифаси сайёҳлик фирмаси ёки турагентликлар ваколатига кирмайди.

Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг!

Дин ишлари бўйича қўмита

@dinqumita
151 views10:30
Ochish/sharhlash
2023-05-18 18:48:43
ЎзХДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб, имзо йиғиш жараёнлари давом этмоқда.

Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Улуғбек Илясович Иноятовни қўллаб-қувватлаб, имзо йиғиш жараёни давом этмоқда.
Бизнинг партия номзоди тарафдори бўлган ва ўз келажагига бефарқ бўлмаган юртдошлар диққатига!!!
Сизнинг имзонгиз келажак сари ташланган илдам қадам!!!
Улуғбек Иноятов номзодини қўллаб-қувватлашни истаган фуқароларни қуйида манзилларда кутамиз:
(https://xdp.uz/partiya-yangiliklari/7989)
Номзод учун имзо қўйишга келган шахслар ўзлари билан паспорт, ID карта ёки уларнинг электрон варинтини олиб келишлари сўралади.
Имзо йиғиш жараёнлари соат 9:00 дан 18:00 гача давом этади.
230 views15:48
Ochish/sharhlash
2023-05-18 18:48:43
Hurmatli Vatandoshlar!
Joriy yilning 9 iyul kuni O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovida ishtirok etamiz.
Hozirda muhim bosqich – O‘zXDPdan Prezidentlikka nomzod Ulug‘bek Ilyasovich Inoyatovni qo‘llab-quvvatlash uchun imzo to‘plash jarayoni davom etmoqda. Bu sizning qo'llab-quvvatlashingizni bildirish va mamlakatimiz kelajagiga faol ta'sir ko'rsatish uchun ajoyib imkoniyatdir.
Sizning ovozingiz juda muhim! Bizga qo'shiling va go'zal yurtimiz kelajagiga hissa qo'shing. Biz birgalikda barcha fuqarolar uchun ijobiy o'zgarishlar va farovonlikka erisha olamiz.
Xalqning ovozini eshittiraylik! Qadriyatlarimizni himoya qiladigan, O‘zbekiston taraqqiyoti va ravnaqi yo‘lida intiluvchi nomzod atrofida birlashaylik.
#Saylov2023 #InoyatovniQollang #XalqDemokratikPartiyasi
218 views15:48
Ochish/sharhlash
2023-05-18 18:48:43
Экопартиядан президентликка номзод Абдушукур Хамзаев учун республика бўйлаб имзо йиғиш ишлари бошлаб юборилди. Қоида бўйича, Сайловда иштирок этишига руҳсат берилган сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб, республика бўйича жами сайловчиларининг камида бир фоизининг имзосини тўплаши керак. Ўзбекистон Экологик партияси Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ичида энг ёши саналиб, партия 2019 йил 22 январда Адлия вазирлигида рўйхатга олинган. Май-июл ойларида Ўзбекистон Экологик партиясининг вилоят ва шаҳар партия ташкилотлари тузилган. 2021 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Партия 14 та ҳудудий ва 206 га яқин туман ва шаҳар партия ташкилотларидан иборат. Бошланғич партия ташкилотлари кўплаб маҳаллаларда, корхона, муассаса ва ташкилотларда ишлайди. Олти ой мобайнида 453 мингдан зиёд одам Ўзбекистон Экологик партияси аъзосига айланди, улардан 46.8 фоизи аёллар, 39.8 фоизи ёшлардир
191 views15:48
Ochish/sharhlash
2023-05-18 18:48:43
Она табиатимизни асрашга ҳаракат қилиб келаётган Ўзбекистон Экологик Партияси фаоллари 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига қўйилган ўз номзоди Абдушукур Худойқулович Хамзаевни қўллаб қувватлаш учун имзо йиғиш жараёнларини бошлаб юборишди.
Экологик муаммоларга бефарқ бўлмаган юртдошларимиз Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Абдушукур Хамзаевни қўллаб-қувватлаб имзо беришмоқда. Партиянинг вилоят кенгашларида имзо йиғиш ишлари 16 майдан 27 майгача давом этади.
Бундан ташқари, белгиланган жадвал бўйича вилоятлардаги туман ва шаҳарларда кунлик имзо йиғиш пунктлари ташкил этилган.
Маьлумот учун: Марказий сайлов комиссияси томонидан 15 май куни экологларга сайловда иштирок этишга расман руҳсат берилган.
163 views15:48
Ochish/sharhlash
2023-05-18 18:48:43
Amaldagi qonunchilikka muvofiq, Siyosiy partiyalardan O’zbekiston Respublikasi Prezidentligiga nomzod sifatida ko’rsatilgan shaxslarning imzo yig’ish ishlari qizg’in davom etmoqda.
“Adolat” SDPdan Prezidentlikka nomzod sifatida koʻrsatilgan Mahmudova Robaxon Anvarovnani qoʻllab-quvvatlab, imzo bering!
Xabaringiz borki, shu yilning 9-iyul kuni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentligiga saylov boʻlib oʻtishi belgilandi.
Saylovda “Adolatdan” koʻrsatilgan nomzodni qoʻllab-quvvatlab, imzo yigʻish yurtimizning barcha hududlarida keng qamrovda olib borilmoqda.
Imzo qoʻyishga kelgan shaxslar oʻzlari bilan pasport, ID karta yoki ularning elektron variantini olib kelishlari kerak.
Imzo yigʻish jarayonlari soat 9:00 dan 18:00 gacha davom etadi.
Befarq bo’lmang, “Adolat” SDPdan, O’zbekiston Respublikasi Prezidentligiga ko’rsatilgan nomzodni qo’llab – quvvatlang, zero kuch adolatdadir!
Imzo toʻplash uchun tashkil etilgan maskanlar ro’yhatini quyidagi jadvaldan bilib olishingiz mumkin
Jadval
164 views15:48
Ochish/sharhlash
2023-05-18 18:48:43
Жорий йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлови арафасида “Адолат” СДП фаол иштирок этиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мазкур партия томонидан номзод сифатида кўрсатилган Маҳмудова Робахон Анваровнани қўллаб қувватлаб, имзо йиғиш жараёнлари ўтказилмоқда.

Президентликка номзод сифатида кўрсатилган Р.А Маҳмудова учун имзо қўйиш истагани билдирган фуқароларимиз ушбу жадвалда кўрсатилган манзилларга ташриф буюриб, ўз имзоларини қолдиришлари мумкин.

Имзо қўйиш учун келган фуқароларимиз ўзлари билан паспорт, ID карта ёки уларнинг электрон вариантини олиб келишлари сўралади.
Имзо йиғиш жараёни 17-30 май кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача давом этади.

Барчангиздан ўзингиз муносиб билган намзодингиз учун имзо қўйиб, сайловда фаол иштирок итишингизни сўраб қоламиз!
204 views15:48
Ochish/sharhlash
2023-05-08 10:04:27
"Буларнинг барчаси – миллати, тили ва динидан қатъи назар ҳар бир юртдошимиз “қилса бўлар экан-ку”, деб ўз рўзғори, оиласи мисолида юртимизда юз бераётган катта ўзгаришларни яққол сезаётганидан далолат эмасми?

Конституциямиз лойиҳасини муҳокама қилишдан бошлаб то уни қабул қилгунча бўлган даврда ўтказилган умумхалқ муҳокамаларида миллионлаб юртдошларимиз фаол ва муносиб иштирок этдилар.

Шу нуқтаи назардан қараганда, янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор.

Энг муҳими, энди ислоҳотларимиз йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз, “инсон – жамият – давлат”, деган янги тизим асосида фақат ва фақат олдинга қараб борамиз!”, - деди давлатимиз раҳбари.

Албатта, халқимизнинг референдумдаги овози, билдирган юксак ишончи барчамизга катта масъулият юклаши, эл-юртимизни рози қилиш учун бизни янги марраларга ундаши, ислоҳотларни жадал давом эттиришда янада катта куч-ғайрат ва илҳом бағишлаши таъкидланди.

"Ўзининг юксак фуқаролик бурчини чин дилдан адо этиб, Асосий қонунимизни қабул қилишда амалий таклиф ва ташаббуслари, ғоя ва фикрлари билан фаол иштирок этган кўп миллатли, мард ва олижаноб халқимизга таъзим қиламан”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
357 views07:04
Ochish/sharhlash
2023-05-08 10:04:27
Давлатимиз раҳбари халқ билан мулоқот қилиб, унинг фикрини олиб, Асосий қонунимизни такомиллаштиришга ўз ҳиссасини қўшган Конституциявий комиссия аъзоларига, барча депутат ва сенаторлар, сиёсий партиялар вакилларига, қонун лойиҳасини халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқишда фаол иштирок этган олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертларга, референдум жараёнларини ҳаққоний ёритиб, ўзининг холис фикрларини билдирган барча оммавий ахборот воситалари ходимларига, халқаро кузатувчиларга алоҳида ташаккурлар айтди.

Президентимиз кўпни кўрган, ҳаёт маъносини, тинчлик ва инсон қадрини чуқур англайдиган эл-юртимиз демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғояларига садоқатини яна бир бор амалда тасдиқлаганини таъкидлади.

"Қадим тарихимиздан келиб чиққан ҳолда, ота-боболаримизга хос эзгу қадриятларни рўёбга чиқариш, яъни инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, одамларимиз билан бамаслаҳат иш кўриш – биз учун чинакам демократия намунасидир.

Халқимизда “Бирдамлик бор жойда илдамлик бор”, деган доно нақл бежиз айтилмаган.

Чиндан ҳам, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик бўлган юртда албатта қут-барака, тараққиёт бўлади.

Такрор ва такрор айтаман: бизнинг энг катта бойлигимиз – Ўзбекистонни ўзи учун ягона Ватан деб биладиган кўп миллатли буюк халқимиздир.

Жонажон юртимизда қарор топган миллатлараро дўстлик ва аҳилликни – мана шундай бебаҳо хазинамизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш барчамизнинг олий бурчимиз эканини ҳар доим ёдда тутишимиз лозим” – деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
323 views07:04
Ochish/sharhlash
2023-05-08 09:25:49
Давлатимиз раҳбари ўз нутқининг аввалида Конституция бўйича референдум якунларига тўхталди.

“Хабарингиз бор, шу йил 30 апрель куни мамлакатимиз ҳаётида ҳеч шубҳасиз том маънодаги улкан тарихий воқеа бўлиб ўтди. Биринчи марта умумхалқ референдуми асосида янгиланган Конституциямизни қабул қилдик.

Референдумда иштирок этган фуқароларимизнинг мутлақ кўпчилиги “Бу – менинг Конституциям”, деб ғурур билан овоз берди.

Референдум кейинги йилларда халқимизнинг сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқараши нақадар юксалганини амалда кўрсатди.

Ушбу тарихий танлов орқали халқимиз бундан олти йил олдин бошлаган ислоҳотларимизга катта ишонч билан қараб, уларни тўла қўллаб-қувватлашини яна бир бор намоён этди", - деди давлатимиз раҳбари.

Эл-юртимизнинг ана шундай азму қарори асосида давлатчилигимиз ва иқтисодиётимизни бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратилгани қайд этилди.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
332 views06:25
Ochish/sharhlash