Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республика | Buxoro yangiliklari

Жорий йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлови арафасида “Адолат” СДП фаол иштирок этиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мазкур партия томонидан номзод сифатида кўрсатилган Маҳмудова Робахон Анваровнани қўллаб қувватлаб, имзо йиғиш жараёнлари ўтказилмоқда.

Президентликка номзод сифатида кўрсатилган Р.А Маҳмудова учун имзо қўйиш истагани билдирган фуқароларимиз ушбу жадвалда кўрсатилган манзилларга ташриф буюриб, ўз имзоларини қолдиришлари мумкин.

Имзо қўйиш учун келган фуқароларимиз ўзлари билан паспорт, ID карта ёки уларнинг электрон вариантини олиб келишлари сўралади.
Имзо йиғиш жараёни 17-30 май кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача давом этади.

Барчангиздан ўзингиз муносиб билган намзодингиз учун имзо қўйиб, сайловда фаол иштирок итишингизни сўраб қоламиз!