Get Mystery Box with random crypto!

Buxoro yangiliklari

Telegram kanalining logotibi buxoro_uzyangilik — Buxoro yangiliklari B
Telegram kanalining logotibi buxoro_uzyangilik — Buxoro yangiliklari
Kanal manzili: @buxoro_uzyangilik
Toifalar: Video
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.29K

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-03-29 11:15:29
#комментарий #статья33

Как отмечается в статье 33 Конституции в новой редакции, “Государство создает условия для обеспечения доступа к всемирной информационной сети Интернет”.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
256 views08:15
Ochish/sharhlash
2023-03-29 11:15:29
#sharh #33modda

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 33-моддасига қайд этилишича, “Давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади”.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
247 views08:15
Ochish/sharhlash
2023-03-29 10:13:45
Пенсиялар миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 46-моддасига асосан, “Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас”.

[O'Z] [ЎЗ] [Qr] [RU]

@yoshlar_kelajagimiz_buxoro
242 views07:13
Ochish/sharhlash
2023-03-29 10:13:45
Давлат ватандошларга ғамхўрлик кўрсатади

Янги таҳрирдаги Конституциясининг 23-моддасидаги нормага асосан, “Давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилади”.

[O'Z] [ЎЗ] [Qr] [RU]

@yoshlar_kelajagimiz_buxoro
239 views07:13
Ochish/sharhlash
2023-03-28 14:20:48
#expert_fikri

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 26-моддасида ҳар бир шахснинг шаъни ва қадр-қимматига ҳурмат билан муносабатда бўлишга йўналтирилган бир неча энг муҳим тамойиллар мустаҳкамланмоқда.

Унда, хусусан, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз эканлиги ва ҳеч бир нарса уларни камситиш учун асос бўла олмаслиги кўзда тутилган.

Батафсил

@yoshlar_kelajagimiz_buxoro
341 views11:20
Ochish/sharhlash
2023-03-28 14:20:48
#Xalqaro_expert_fikri

Асосий Қонунни ўзгартириш жараёнларининг эътиборга молик жиҳатлари бисёр. Айниқса, янгиланаётган Конституцияда “Ўзбекистон – ижтимоий ва ҳуқуқий давлат” деган янгича мақомни мустаҳкамлаб қўйиш бўйича астойдил иш олиб борилаётгани эътирофга сазовор.

Конституциявий ислоҳот аввало инсон ҳуқуқларини кафолатлашга қаратилганини алоҳида таъкидламоқчиман. Бу муҳим жараён Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида дунёдаги нуфузли халқаро ташкилот – БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзолиги даврида кечаётгани жорий ислоҳотларнинг аҳамиятини янада оширади.

@yoshlar_kelajagimiz_buxoro
317 views11:20
Ochish/sharhlash
2023-03-28 14:20:48
#Xalqaro_expert_fikri

Мамлакатингизда бўлиб ўтган умумхалқ муҳокамаси ва келиб тушган кўпсонли таклифларнинг эътибор билан ҳисобга олиниши натижасида  халқаро стандартларга, энг муҳими, Ўзбекистон халқининг хоҳиш-иродаси ва орзу-истакларига тўлиқ мос келадиган Конституциявий қонун лойиҳаси шакллантирилгани тайин.

@yoshlar_kelajagimiz_buxoro
263 views11:20
Ochish/sharhlash
2023-03-28 12:30:36
#befarqemasman

Aнора Бобомуродова, "Оқила аёллар" ҳаракати етакчиси (Навоий):

— Ҳозир қайси туманга, шаҳарга борсак, минглаб уйлар қурилаётганини кўрамиз. Бу одамларнинг тинч-тотув, аҳил бўлиб яшашлари учун муҳим. Мен қирқ йиллик фаолиятим давомида оилаларнинг яшаш шароитларини кўрдим, солиштирдим... Бугун инсон учун шундай имкониятлар яратилаётган экан, биз қандай унга бефарқ бўлоламиз. Аксинча, биз буни қўллаб-қувватлаймиз. Хотин-қизларнинг оилаларида тинчлик, хотиржамлик, фарзандлар учун шароитлар яратилган. Ана шундай ижобий ўзгаришларга бефарқ эмасмиз!

@menbefarqemasman
266 views09:30
Ochish/sharhlash
2023-03-28 12:30:35
#befarqemasman

Нодир ЖУМАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

— Мен янгиланаётган Конституциядаги ўзгаришлар халқ манфаатига, инсон қадрига қаратилганини алоҳида таъкидлаб ўтаман. Йиллаб орзу қилган муаммоларимиз ҳал қилинаётганини фақат янгиланаётган Ўзбекистонда кўришимиз мумкин. Авваллари банк пластик карталарига тушган ойлигимиз, нафақаларимизни 10-20 фоиз, тоғли ҳудудларда эса 30 фоизгача зарарига нақдлаштириш масалалари бўлар эди. Ҳозир бу каби муаммолар йўқ бўлди. Бу каби ўзгаришлар барча ислоҳотлар инсон қадри ва унинг манфаатлари учун амалга оширилаётганини тасдиқлайди.

Барчани референдумда фаол иштирок этишга чорлаб қоламан!

@menbefarqemasman
254 views09:30
Ochish/sharhlash
2023-03-28 12:30:35
#befarqemasman

Гавҳар Зокирова, Ўзбекистон халқ артисти:

— Бир гуруҳ ижодкорлар Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екатеринбург, Казань шаҳарларида сафарда бўлиб, у ердаги ватандошларимиз билан учрашдик, суҳбатлашдик. Улардан Ватани, давлат раҳбари хабар олаётганидан, элчихона ходимлари муаммоли вазиятларда ёрдам бераётганини билдик. Ҳар бирига ёлғиз эмаслигини, ортидан кутадиган давлати борлигини айтдик. Шу жиҳатдан мен бўлажак референдумга #befarqemasman!

@menbefarqemasman
240 views09:30
Ochish/sharhlash