2024-05-04 11:56:05
Бир акамиз ҳикоя қилиб бераябдилар:
Бир куни уйимга бир эркак келди. Ёшлари таҳминан 25-30 ўрталарида. Танимасам ҳам илиқ кутиб олиб, уйга таклиф қилдим.
Ҳол-аҳвол сўрагач, "Сизни тамимайроқ турибман. Менда бирон бир хизматингиз борми?" деб сўрадим. - Олдингизга Қуръон ўқишни ўрганишга келдим, - деди.
Одатда тажвид ўрганиш истагидаги инсон билан бир оз суҳбат қуришни ўзи кифоя. Уни нияти, феъл-атвори ва хулқини билиш учун бир неча дақиқалар етади холос. - Намоз ўқийсизми?
- Ҳозирча вақтим йўқ. Ишлайман.
- Унда нега Қуръон ўқишни ўрганмоқчисиз?
- Хуллас ака, мен тадбиркорман. Ўз бизнесим бор. Оилалиман. Ота-онам мен билан туришади. Ўзингиз биласиз, тирик жон. Ёшлари ҳам бир ерга бориб қолди. Эртага уйга меҳмонлар келса бир-иккита сурани ўқийман. Шу пайт уялиб қолмай деб, ўрганишга келдим-да!
Астагфируллоҳ! Ота-онаси тирик бўла туриб, уларни хизматларини қилиб, ажр олишга интилиш ўрнига уларнинг мотамига келган инсонлар учун Қуръон ўқиёлмай, шарманда бўлиб қолмай деган ниятдаги инсонни энди кўришим. Менга жуда таъсир қилди.
Суҳбатга гувоҳ бўлиб тургаб отамни қўллари қалтирай бошлади. Улар учун негадир мен уялиб кетдим. Субҳаналлоҳ, отасини кўмишни ният қилган бу, отам олдида юзим қизарган эса мен бўлдим.
Бўғзимга нимадир тиқилгандай бўлди.
Очиғи карахт аҳволга тушиб қолдим.
- Кетаётганингизда эшикни ёпиб кетинг! - дедим.
- Нега? Соққангизни бераман домла, - деди у пинагини узмай.
- Кетинг! Бошқа сизни кўрмай хонадонимда! - дедим.
У индамай чиқиб кетди.
Чуқур нафас олиб, ўйланиб қолдим.
Отам олдимга келдилар.
- Болам, сен ҳайрон бўлма. Ёшликдан берилган нотўғри тарбиянинг меваси бу. Аллоҳ ҳидоят нурини бермаган хонадонга ҳар қанча чироқ ёқма - барибир ёришмайди. Шогирдларинг сени кутиб қолишди. Уларга илм улаш. Буларни қўй! - дедилар.
@bola_tarbiyasi •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ꜰᴀʀᴢᴀɴᴅ ᴛᴀʀʙɪʏᴀꜱɪhttps://t.me/joinchat/AAAAAEmC-ymy4k6BWhekbA
12.6K views08:56