2022-10-07 12:59:59
Ўзбекистонда бирор муаммони кўрсатсангиз, ўша муаммони эмас, муаммони кўрсатган одамни бартараф қилишга уринишади.
Бир неча кун аввал "Чилонзорда 700 га яқин дарахт йўқ қилинган", номли материал тайёрлагандик. Журналистик суриштирув эълон қилингач, аввалига Murad Buildings ўзини-ўзи оқлаб, тушунарсиз баёнот билан чиқди. Кейин Seoul Moon лойиҳаси эгаси Ozun Construction компанияси вакили қўнғироқ қилиб, "Нега бу материални чиқардингиз?" Сизларни судга берамиз!", деб таҳдиднамо гапирди.
Seoul Moon лойиҳаси доирасида 700 тупга яқин дарахт йўқотилгани рост, лекин бу икки компания вакили бирор баёнотининг бирор сатрида ва бирор суҳбатининг бирор гапида "биз дарахтларни йўқотмаганмиз", деб баралла айтолмаяпти. Гапни олиб қочишни эса ҳозир ёш бола ҳам билади.
Дарахткушлик борасидаги иш эса терговда, жиноий иш қўзғатилган. Бу мавзуда давом этамиз!
@boburakmalov
11.8K viewsedited 09:59