2022-09-22 15:30:00
Испаниянинг El Mundo нашри "Барса" ҳақида сиздирилган маълумотлар" номли мақоласида 2020 йилда Месси "Барселона"дан нималарни сўрагани ҳақида маълум қилди
Лео клубда қолиш учун 9 та шарт қўйган:
3 йиллик шартнома (2020-2023)
10 миллион евро бонус
Рождество байрами вақтида оиласи учун шахсий самолёт
"Камп Ноу"да ўз оиласи ва Луис Суарезнинг оиласи учун алоҳида ВИП-ложа
Пандемия вақтида маоши қисқариши туфайли йўқотган пуллари миқдоридан 3% кўпроқ тўлов
Испанияда солиқ ошса, маошининг солиққа тортилмайдиган тоза қисми ўзгаришсиз қолиши
Товон пулини €700 млн.дан €10 000 гача пасайтириш
Шахсий ёрдамчиси Пепе Коста клубдан маош олишда давом этиши
Акаси Родригога ўртакашлиги учун тўловлар
Айтишларича, Бартомеу фақат 7-пунктга рози бўлмаган, 2-пунктни эса клуб яхши молиявий ҳолатга чиқиб олсагина бажариши мумкинлигини айтган
Мана шу туфайли Месси жамоада қолишни истамаган
Манба: El Mundo
@boburakmalov
16.9K views12:30