2022-08-27 16:56:47
Савол бериш керак, тинимсиз савол бериш керак!Махсус эффектлар билан олинган кадрга қараб, "зўр", "наҳотки", "бўларкан-ку" дейиш ҳам мумкин. Лекин бу энди Миллий боғнинг рамзи ва ажралмас қисми бўлган аввалги кўл эмас, майдони каррасига қисқарган сув ҳавзаси холос. Мимикрия.
Шу ҳавза ҳам бўлмасди агар ёпиқ деворлар ортидаги ишлар савол, савол ва яна савол остига олиниш бўлмаганида..
Миллий боғнинг катта қисми бетон ва асфальтдан иборат тижорат маконга, дидсиз макетга айланган, Миллий боғнинг бир қисми очиқ савдо ва аукционлар ўтказилмасдан шаҳарнинг ҳеч ким сайламаган ҳокими билан аффилланган структураларнинг офисига айланган. Миллий боғда жамоатчилик маъқуллови ва назоратидан ташқари бузиш, қуриш ва яна бузиш давом этмоқда.
Нимага, нима учун, қандай, қанчага, қачон деган саволлар янграшда давом этиши керак.
15.8K views13:56