Get Mystery Box with random crypto!

Бир чимдим кулги

Telegram kanalining logotibi bir_chimdim_kulgi — Бир чимдим кулги Б
Telegram kanalining logotibi bir_chimdim_kulgi — Бир чимдим кулги
Kanal manzili: @bir_chimdim_kulgi
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 59.75K
Kanalning ta’rifi

Кулги, юмор, сарказм ва хажвия... хуллас кўтаринки кайфият шу ерда...


Реклама учун: 👉 @ADHAMOF

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 449

2022-04-23 14:01:10 Қадимда бир Художўй, ҳадисшунос, савобгўй инсон бўлган экан. Уни бир нечта шогирдлари ҳам бўлиб, уларга ислом динидан таълимот берарди. Уни кўриш зиёрат қилиш учун узоқ ерлардан одамлар келиб туришарди. Шу инсонни завжаи ҳалоллари эса ўта бетартиб, нопок, оғзидан боди кириб шоди чиқарди. Келган меҳмонларни унча хушламасди.
Шунда шогирдлардан бири:
- “Устоз сиз бир буюк инсонсиз, қанчадан-қанча инсонлар сизни таълимингизга, сизни кўришга муштоқ, лекин нега аёлингиз бунча бефахм, намозсиз яна дангаса-ю, сиз уни жавобини бермайсиз? Эй, қўйинг ундай хотинни” деганда. Устози шундай жавоб қилди:
-“Шу хотинимни бир савоби Аллоҳимга хуш ёққанки, уни менга маҳрам қилиб берди. Мени қайсидир ишим ёқмагани учун уни менга хотин қилиб берди “ - дебдилар.

Бу дунёда ҳеч нарса жавобсиз қолмайди!

@bir_chimdim_kulgi
12.2K views11:01
Ochish/sharhlash
2022-04-23 13:55:29
(1 дақиқа вақтингизни аямасдан, Хайрулла Ҳамидовнинг фикрини эшитинг)

Телеграм каналларида анча шов-шувларга сабаб бўлган «RAPM» малҳамли шампуньлари хақида шахсан Ҳайрулла Хамидовдан 2-видео, охиригача кўрамиз!

— Занжабил илдизи;
— Женьшен илдизи;
— Тхужа шаркий экстракти;
— Тоғ гули;
— Соч учун зарур бўлган витаминлар (А, В, С, Е, К гуруҳлари);
— Микро элементлар;
— Аминокислоталар;
— Эфир мойлари.

Нархи: 179,000 сўм

Тўловни маҳсулот етказиб берилганидан сўнг қиласиз.

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул.

Буюртма бериш учун:

https://100k.uz/oqim/36959
11.2K views10:55
Ochish/sharhlash
2022-04-23 12:01:57 Кучли аёл қадрланмайди. Унинг биргина айби кучлилигидир. Ҳар қадамини шахд билан босади. Эҳтиёжларини ва уйининг ижара ҳақини ўзи тўлайди. Ўзи меҳнат қилиб топган пулга автомашина сотиб олади. Мушкул аҳволга тушганида телефонга ёпишиб ёрдам сўраш ўрнига, нима қилиш кераклигини ўзи ўйлайди. Ўзига бўлган ишончи билан бирга юрагидаги қатъияти уни муваффақиятларга бошлайди. У нолимайди. Бировга ёмонлик қилмайди. Ҳаммага ишонади. Йўқотишлар олдида эсанкираб қолмайди, чунки у — кучли. Улар осонгина ташлаб кетилади, осонгина тарк этилади. Ҳатто фарзандли бўлса ҳам у кучли аёллигича қолади. Ёлғиз бошига фарзандининг тарбияси, таъминоти малол келмайди. Ожиза аёллар атрофидаги инсонларга тобе бўлади. Ҳар доим ёрдамга, севгига муҳтож бўладилар. Унга машина, зебу зийнатлар ҳадя қилсалар хурсанд бўлади. Арзимас муаммоларда ҳам оламга жар соладилар. Ожиза аёлни ҳеч ким ташлаб кетмайди, тарк этмайди. Чунки у ёлғизликдаги ҳаётга кўника олмайди. У ўз оёғида тик туролмайди. У муҳтождир.Кучли аёллар эъзозланмайди. Бошқа аёллар уларни ўзларига рақиб кўрадилар, эрини рашк қиладилар. Эркаклар уларни осонгина таслим этолмайди, ўзига бўйсиндиролмайди. Ва оқибатда кучли аёлдан воз кечилади. Кучли аёл ёлғиздир. У қадрланмайди. Эрига эҳтиёжманд аёл авайланар, қадрланар. Сочлари силанар. Кучли аёл эса эгасиздир. Унга ҳеч ким, меҳр кўрсатмайди. у яна-да кучли бўлиш учун тиришади. Биргина хатоси кучли бўлгани. Ваҳоланки, у ҳам бир аёлдир. У ҳам эътибор кутади, меҳр истайди. Гарчи ошкор этмаса-да, у ҳам сочи силанганида ўзини бахтли ҳис этади. У ҳам ёлғизлигидан ўксинади.У ҳам чарчайди тошбағирлар зарбасидан.Уларга осон тутманг. Уларни тушунишга ҳаракат қилинг. Кучли аёллар Фарзандларига ҳам ота, ҳам оналик қилолган аёллар. Елкаларидаги юкни ололмаганингизга яраша кўнгилларига ҳам изтироб юкламанг! Бақувват юрагининг ичида нозик кўнгли бор.У шу нозик кўнглини авайлайди. Ўзини ва атрофидагиларни ёмонликлардан узоқ тутгиси келади. Аёл бўлмоқ осон эмас. Бунинг устига кучли аёл бўлмоқ минг карра мушкулдир...

Интернет саҳифаларидан олинди

@bir_chimdim_kulgi
13.6K views09:01
Ochish/sharhlash
2022-04-23 10:01:14
Ота фарзандларидан сўради:
- Ҳўш... Кимни кўпроқ яхши кўрасиз: онангизними ёки мени..?
- Икковингизни ҳам яхши кўрамиз..
Ота:
- Яхши, айтингларчи, агар мен Парижга, онангиз Венецияга кетса, қай биримиз билан кетасиз?
Болалар:
- Ойимиз билан!
Ота:
- Демак, онангизни кўпроқ яхши кўрар экансизда?
Болалар:
- Йўқ, Венецияни кўпроқ яхши кўрамиз!
Ота:
- Ҳўп, мен Венецияга, онангиз Парижга кетса-чи?
Болалар:
- Парижга борамиз.
Ота:
- Нима учун?
Болалар:
- Чунки, Венецияга бориб келдикку.

@bir_chimdim_kulgi
14.3K views07:01
Ochish/sharhlash
2022-04-23 08:01:09 Бир йигит кўчадан ўтиб бораётган қиздан сўрабди:
- Кечирасиз соат неччи бўлди?
- Ўн бир бўлди.
Йигит ҳам:
- Раҳмат!- деб айланиб кетаётса, қиз йигитга:
- Ие-е-е бўлдими? "Исмингиз нима? Чиройли экансиз! Телефон номерингизни беролмайсизми?"- деган гаплар қани?! Индамаса жуда ўзидан кетиб қоляпти бу йигитлар- дермиш.

@bir_chimdim_kulgi
13.8K views05:01
Ochish/sharhlash
2022-04-23 07:55:12
Телефонингизда Кино ёки Футбол томоша қилишни ёқтирасизми?

Лекин смартфонингиз экрани бунга кичиклик қиляптими?

Унда сизга “3D EKRAN”
ни тавсия қиламиз!

Бу қурилма орқали сиз смартфонингиз экранидаги тасвирларни катталаштириб, 3D холатда кўриш имкониятига эга бўласиз.

Нархи: 182.000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул! Тўловни маҳсулот қўлингизга етиб борганда қиласиз!

Буюртма бериш учун:

https://100k.uz/oqim/36443
13.4K views04:55
Ochish/sharhlash
2022-04-23 06:00:45 Бир аёлни бир боласи бор экан. У эрга тегибди. Эрини ҳам бир боласи бор экан. Орадан йиллар ўтибди ва улар фарзандли бўлишибди. Бир куни 3 бола уришибди. Буни аёл кўриб, эрига шундай деган экан:
— Сизники, Меники билан биргалашиб Бизникини уришяпти.

@bir_chimdim_kulgi
14.9K views03:00
Ochish/sharhlash
2022-04-23 03:31:04 ҚАЙТАР ДУНЁ

Қадимда бир заргар бўлиб, усталикда номи етти иқлимга тарқалган эди. Узоқ-яқиндан келган мижозларнинг кети узилмасди. У художўйлиги ва адолатпарварлиги билан ҳам ном қозонган тақво аҳлидан эди. Аёлларнинг парда ортидан узатилган бармоқларини ип билан ўлчаб, узук ясарди. Иш жараёнида бирорта бегона аёлнинг юзига қиё боқмас, бармоқларига қўлини текизмасди.

Кунларнинг бирида парда ортидан бир нозик бармоқ узатилди. Шу пайт иблис алайҳилаъна унинг оппоқлигини кўз-кўз қилиб, заргарни васваса қилди. Заргар ҳеч ким кўрмаяпти-ку деган гумон билан бегона бармоққа секин тегиб қўйди. Аммо шу заҳоти қилган ишидан пушаймон бўлиб, қаттиқ тавба ва истиғфорга киришди.

Кечқурун уйига келса, хотинининг кўзлари йиғлайверганидан қизариб кетган. Заргар қўрқиб кетиб, сабабини сўраган эди, аёли шундай деди: «Ҳар куни бўш челакни эшик олдига чиқариб қўярдим. Хизматчи унга сув тўлдириб келиб, эшикни секин тақиллатиб кетарди. Мен бориб челакни ичкарига олиб кирардим. Бугун ҳам одатдагидек челакни эшик олдига қўйдим. Бироздан кейин эшик тақиллади. Челакни олмоқчи бўлиб чиқсам, хизматкор пойлаб турган экан, қўлимдан маҳкам ушлаб олди. Лекин Аллоҳдан қўрқди шекилли, қўйиб юборди. Шундан бери йиғлаб ўтирибман. Илтимос, мени кечиринг» деб, йиғлашда давом этди.

Заргар шу заҳоти бугунги хатосини эслади. Агар ўшанда ўзини қўлга олмаса, хотинига ҳам худди шундай муомала қилиниши мумкинлигини ўйлаб, қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлди.

@bir_chimdim_kulgi
2.5K views00:31
Ochish/sharhlash
2022-04-22 19:01:52 Ривоят қилинишича, бир киши хакимлардан бирининг хузурига келиб:

“Хазрат, менинг бир ўғлим ва бир қизим бор.

Улардан хар иккисини ўқитишга қурбим етмайди, фақатгина биттасини ўқитишга имконим бор, қайси бирини ўқитай?”, деб сўрабди.

Шунда хаким зот:
“Қизингни ўқит, чунки у келажакда фарзанд тарбия қилади. Агар ўғлингни ўқитсанг, бир кишини ўқитган бўласан, аммо қизингни ўқитсанг, бутун бир жамиятни ўқитган бўласан”, деб жавоб берган экан.

@bir_chimdim_kulgi
13.2K views16:01
Ochish/sharhlash
2022-04-22 18:45:37
Сизнинг биринчи ҳаракатингиз қандай шахс эканлигингизни аниқлайди.

Биринчи навбатда нима қиласиз?

Жавоби сизни ҳайратда қолдиради!
10.6K views15:45
Ochish/sharhlash