Get Mystery Box with random crypto!

Бир чимдим кулги

Telegram kanalining logotibi bir_chimdim_kulgi — Бир чимдим кулги Б
Telegram kanalining logotibi bir_chimdim_kulgi — Бир чимдим кулги
Kanal manzili: @bir_chimdim_kulgi
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 59.75K
Kanalning ta’rifi

Кулги, юмор, сарказм ва хажвия... хуллас кўтаринки кайфият шу ерда...


Реклама учун: 👉 @ADHAMOF

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 447

2022-04-25 08:00:39 “Ҳар бандага ҳалол, Мусулмонга ҳаром”

Бир пайтлар Аҳмад Бурсада (Туркия) чашма қурдирибди ва “Ҳар бандага ҳалол, Мусулмонга ҳаром” деган ëзув ëздириб қўйибди.

Табиийки, бу воқеага “нима бу фитна” деб Усмонийлар аралашибди.



Одамлар йиғилиб қозига шикоят билан боришибди. Аҳмадни тутиб қозининг ëнига олиб келишибди. “Нега фитна чиқараяпсан? Дини ислом, аҳолиси мусулмон бўлган катта давлатда сен “савоб бўлади” деб чашма қурдирибсан, лекин чашмадан сув ичишни мусулмонларга тақиқлаб қўйибсан. Эсинг жойидами сени? Нега бундай қилдинг” дейишибди унга. Аҳмад:

- Рухсат берсангизлар, сабабини айтаман. Лекин сабаби исбот талаб қилади, далил бўлиши шарт” деса, қозининг жаҳли чиқиб:

- Қанақа далил, қанақа исбот? Сен фитна чиқардинг. Мусулмон аҳоли кайфиятига путур етказдинг. Қатлинг вожибдир” дебди. Лекин бошқа томондан қозининг қизиқиши ортиб:

- Нимага бундай қилдинг, деб сўрабди.

- Сабабини фақатгина Султонимга айтаман, деган жавоб берилгач, яна ғала-ғовур кўтарилибди. Бўлган воқеа Султон қулоғига етиб борибди. Чашма қурдирган Аҳмадни саройга келтиришибди. Султоннинг жаҳли чиқибди, бошқа томонидан қизиқиши устунлик қилибди.

- Гапир, нима демоқчисан? Бу нимаси бўлдики, сен ҳам чашма қурдирасан, ҳам ҳар бандага ҳалол, мусулмонга ҳаром деб ëздирасан?

- Далилим бор, аммо исбот талаб қилади, дебди бошини эгиб турган Аҳмад.

- Агар сен айтаëтган далил қувватли бўлмасачи?

- Агар ундай бўлса, бошим сизнинг ҳукмингиз қўл остида.

- Хўш...

“Султоним, ҳар қандай бир синагогдан (яҳудийлар ибодатхонаси) дуч келган раввинни ҳеч қандай тушунтиришларсиз олиб келишсин. Бир ҳафта қамоқда сақланг. Нималар бўлишини кўринг”.

Аҳмаднинг айтганини қилишибди. Камчилик бўлган яҳудийлар бирлашиб “Нима бўлаяпти? Нима бу зулм? Раввин учун биз кафилмиз. Нима қилиш керак бўлса, айтинглар, қиламиз. Унинг айби йўқ. Керак бўлса, пул тўлаймиз...” деб чиқишибди. Ҳатто қўшни давлатлардан элчилар келибди, мактуб устига мактуб. Бир ҳафтадан кейин Аҳмад:

- Султоним, энди раввинни қўйиб юбораверинг, дебди. Раввин қўйиб юборилибди, яҳудийлар хурсанд. Султонга ҳар қаердан ташаккурномалар, совғалар.

“Айни шу ишни ҳар қандай черковдан битта роҳибни олиб келиб қилинг”, дебди Аҳмад. Бир роҳибни худди шу тарзда туриб келишибди. Роҳиб билан ҳам шундай ҳолат: талаблар, норозиликлар, нима бу зулм дейишлар. Бир ҳафтадан кейин роҳиб қўйиб юборилибди. Хурсандчилик, Султонга ташаккурнома ва совғалар.

Султон “Бўлдими, тугадими” дебди Аҳмадга.

- Султоним, яна битта иш қолди. Кейин ҳукм чиқарсангиз бўлади.

- Хўш, нима истайсан яна?

- Султоним, пойтахт аҳли энг яхши кўрадиган олимни минбардан олиб қўйинг”.

Аҳмаднинг айтганини қилишибди. Энг катта марказий масжиднинг имомини айни Жума хутбасининг ўртасида олиб кетишибди. Оллоҳнинг бир бандаси чиқиб “Нима бўлаяпти? Нима қилаяпсизлар? Ҳеч бўлмаса хутбани тугатгунча кутиб турсангизлар бўлмайдими?” деганга ўхшаш гап айтмабди, ҳеч ким имомни сўраб суриштирмабди. Орадан бир ҳафта ўтибди. Имом қаерда, аҳволи нима бўлди, деб ҳеч ким келмабди. Ҳамма хурсанд. Бунинг устига одамлар орасида қўлга олинган имом ҳақида миш-мишлар тарқаб кетибди.

- Биз уни одам деб ўйлаб, имом деб юрган эканмиз.

- Ким билсин қандай гуноҳ қилди экан бу имом.

- Э воҳ, шунча пайт билмасдан орқасида намоз қилиб юрган эканмиз.

Бўлиб ўтган воқеалардан Султон ҳам, қози ҳам хабардор. Султон Аҳмаддан сўрабди:

- Хўш, нима қиламиз энди?

- Имомни қўйиб юборамиз ва ундан узр сўраймиз.

“Тўғри айтасан” дебди султон. Имом қўйиб юборилибди. Аҳмад Султонга қараб дебди:

- Эй Султоним, ўзингиз айтинг, бундай мусулмонларга сув ҳалол қилинадими?

Султон аччиқ табассум қилиб:

- Буларга ҳаттоки, ҳаво ҳаром, ҳаво, дебди.

@bir_chimdim_kulgi
18.6K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-04-25 06:01:35
Тўрт хил эркакни аёллар ҳеч ҳам ёқтирмайди:
1. Бахил эркакни.
2. Ҳар қандай аёлни ёқтираверадиган эркакни.
3. Ўзида бир қанча камчилиги бўла туриб, мукаммал аёл қидирган эркакни.
4. Аёлнинг ҳис-туйғуларини ҳисобга олмай, арзимас нарсаларга ҳам койийверадиган эркакни.

@bir_chimdim_kulgi
15.0K views03:01
Ochish/sharhlash
2022-04-25 04:00:56 Қария ва имом.

Бир имом бор экан. У доимо намозини хушу билан ўқир, жамоат жуда ҳам яхши кўраркан бу имомни.
Имом кунларнинг бирида жамоат билан пешин намозини ўқиëтган пайтда суннат намозини ўқиб ўнгга салом берганида оқ соқолли қарияга кўзи тушибди.
Чапга салом бериб дарров ўнг томонга қараса, қария йўқ.
Фарз намозда ҳам айни ҳолат. Имом бу ҳолатдан жуда ҳайрон бўлибди.
Пешин намозининг сўнг суннатида ўнгга салом бериб чапга салом беришдан олдин “Амаки, сиз кимсиз? Ўнгга салом берсам кўринасиз, чапга салом бериб ўнгга қарасам йўқ бўлиб қоласиз. Кимсиз сиз?” деб сўрабди қариядан.
- Агар менинг кимлигимни билмоқчи бўлсанг, жамоатни ўзинг билан олиб шаҳарнинг қоронғу кўчаси ва қўрқинчли кўчасидан ўт. Кўчадан ўтганингдан кейин олдингдан яшил эшик чиқади. Эшик пештоқига “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Расулуллоҳ” деб ëзилган. Эшикни очиб ичкарига кир. Ўшанда менинг кимлигимни биласан, - дебди қария.
Имом дарров жамоатга қараб бўлган воқеани айтиб берибди. “Мен билан борасизларми қария айтган кўчага?” деб сўрабди.
Жамоат рози бўлибди. Аммо қоронғу ва қўрқинчли кўчага келганда имом орқасига қараса, жамоатдан ҳеч ким йўқ. Ҳамма қочиб кетибди.
Имом кўчадан ўтиб яшил эшикни кўрибди. Эшикнинг гўзаллигидан кўзлари қамашибди.
Эшикни очиб ичкарига кирибди. Ичкарида эса масжидда имом кўрган қария.
- Айтганларингизни қилдим. Сиз айтган кўчадан ўтдим, лекин жамоат мени ташлаб қочиб кетди. Энди айтинг, сиз кимсиз?
Қария кулиб дебди:
- Мен Азроилман. Сен пешин намозининг суннатида ўнгга салом берганингда руҳингни хамирдан қил суғургандай олдим, лекин сен буни сезмадинг. Қоронғу кўча бу сенинг тобутинг. Жамоат сени елкасида кўтариб келди ва қўрқинчли кўчага яъни қабрга қўйди. Сенинг имонинг шу даража қувватлики, хушу билан ўқиганинг намозлар ва имомлигинг сени бу ерларгача олиб келди. Бу ер эса жаннат.

@bir_chimdim_kulgi
343 views01:00
Ochish/sharhlash
2022-04-24 19:26:27
Сен хунук эмассан. Шунчаки пулинг йўқ. Пул одамни ўзгартиришига яққол мисоллар...

@bir_chimdim_kulgi
11.3K views16:26
Ochish/sharhlash
2022-04-24 16:18:53 Эрта тонгда машинани ўғирлашди. Кеч кирганида машинанинг эгаси машинасини топ-тоза ҳолида ўз жойига қўйиб кетилганини топди. Ичида эса ўғирлаган шахсдан мактуб бор эди. У мактубда:

"Узр сўрайман биродар. Аёлимни зудлик билан шифохонага элитишим зарур эди, машинангизни ўғирлашга мажбур бўлдим. Яна бир бор узр сўраб ичимлик ва бодроғи билан кинога икки чиптани сизга ҳамда хурматли оилангизга ҳадя қиламан", деб ёзиб қолдирган.

Ҳеч қандай машаққатсиз савоб ишлаганини пайқаган машинанинг соҳиби беихтиёр табассум қилди ва оиласини олиб кинотеатрга жўнади. Кинодан қайтганида уйини шип-шийдон қилиб кетилган ҳолида топди. Иккинчи бора мактуб қолдирлиган эди:

"Ҳўш, "кино" ёқдими оғайни?"

@bir_chimdim_kulgi
14.3K views13:18
Ochish/sharhlash
2022-04-24 14:01:59 Масжидга борганди, намоз асносида телефони жиринглаб қолди. Ибодат тугагач имом ва намозхонлар: "Аллоҳнинг уйида гуноҳ қиласанми? Ер ютишидан қўрқмайсанми?" - дея баробар ташланиб қолишди.
Масжиддан чиқиб, қайтиб кирмади..

Шу куни қаҳвахонага борди. Эҳтиётсизлик қилиб, чекаётган шишасини синдириб қўйди. Қаҳвахона хизматчиси: "Ҳеч хижолат тортманг! Келган бало-қазога урсин, ўзингиз саломатсизку!" - деди.
Ўша кундан бошлаб масжидга боришни йиғиштириб, қаҳвахонанинг кунда-шундасига айланди.

Насиҳат: Кўнгилни шод қилинг, нафратлантирманг! Енгиллаштиринг, қийинлаштирманг!
Уялтирманг! Бағрикенг бўлинг! Шарманда қилмай танбеҳ беринг!

Айман Ёғий

@bir_chimdim_kulgi
15.5K views11:01
Ochish/sharhlash
2022-04-24 12:01:18 Романтиклар ўқимасин

     Йигит ва қиз боғдаги ўриндиқлардан бирида ўтиришарди. Кун иссиқ. Қиз елпинганича деди:
     —Жоним, кола олиб келиб беринг.
     Йигит дарров ўрнидан турди ва сўради:
     —Пепси ичасизми колами?
     —Кола.
     —Бутылочныйми, баклажкаликми?
     —Баклажкалиик.
     —Каттасиданми, кичкинасиданми?
     Қизнинг асаби таранглашиб, ранги бўзара бошлади.
     —Кичкинасидаан.
     —Оддийсими, Зеросими?
     Қиз бақириб юборди:
     —Бўлди, кола ичмайман, оддий сув олиб келинг.
     —Хўп, газлими газсизми?
     —Газсиииииз!
     —Илиқроғиям бўлаверадими, муздек бўлсинми?
     —Йўқоолл!!!
     —Юриб кетайми, югурибми?
     —Уриб юбораман ҳозир!
     —Қўлингиз биланми, сумкангиз биланми?
     —Ҳайвон!
     —Итми, мушукми?
     Қизнинг ранги энди оқара бошлади.
     —Ўлдираман ҳозир!!!
     —Пичоқ биланми, болта биланми?
     —Пичоқ билан!
     —Бўғизлабми, чавақлабми?
     Қиз хушидан кета бошлади.
     —Докторга олиб борайми, доктор шу ерга келсинми?
     Қиз бутунлай хушидан кетиб, ўриндиққа суяниб қолди. Йигит қизнинг бошини ушлаб кўтариб, сўради:
     —Баландроқ кўтарайми, пастроқми?
     Жавоб бўлмагач, йигит буни қизнинг нозланиши деб ўйлади-да, кола олиб келгани юриб кетди.


@bir_chimdim_kulgi
16.0K viewsedited  09:01
Ochish/sharhlash
2022-04-24 11:55:48
Хар бир хонадон учун керакли бўлган уй бекалари ва ошхона Повирлари учун ЗАМОНАВИЙ майдалагич (овощерезка)

•Турли хил сабзовотларни ва музлатилган гўштни майдалайди.
•Картошкани ЧИПС боп сабзини эса ОШ боп қилиб чиқариб беради.
•3-хил насадкага эга зангламайдиган метал ва юқори сифатли пластикдан ишланган.

Тасвирда кўрганиздек фойдаланилади!

ЖАҲОН стандартларига жавоб берадиган маҳсулот.

Танловда адашманг.

Чегирма Нархи: 219 000 сўм

ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИШ БЕПУЛ!

Буюртма бериш учун:

https://100k.uz/oqim/94354
14.4K views08:55
Ochish/sharhlash
2022-04-24 11:26:24
90 га кирган отахон врачнинг олдига бориб:
— Мен фарзандлик бўлдим деса.
Врач:
— Йўғе, бўлиши мумкин эмас — деса.
Отахон:
— Нега бўлиши мумкин эмас? — Мен анча тетикман...
Врач:
— Майли, мен унда сизга бир воқеани айтиб бераман. Бир куни овчи овга чиқибди, овчи милтиқни оламан деб адашиб ўзи билан соябонни олиб олибди. Ўрмонда кетаётганида йўлидан бир катта айиқ чиқиб қолибди. Овчи шошилиб қўлидаги милтиқни бир босган экан, соябон очилиб кетибди ва айиқ ўлибди! — деса.
Отахон:
— Йўғе...
15.0K viewsedited  08:26
Ochish/sharhlash
2022-04-24 10:02:02
Бир киши дўстига гапиряпти:
— Дўстим, ёрдаминг керак. Чиқаётганимда аниқ санагандим - бешта эшагим бор эди. Бирини миниб йўлга тушдим . Йўлда санасам , эшакларим тўртта бўлиб қолибди. Биттасини роса қидирдим, лекин тополмадим. Етиб келиб , эшакдан тушиб, санасам яна бешта бўлиб қолибди. Эшагимни миниб санасам яна тўртта. Ўзинг айт, шу ерда нечта эшак кўряпсан?
— Олтита!

@bir_chimdim_kulgi
18.2K views07:02
Ochish/sharhlash