Get Mystery Box with random crypto!

Бир чимдим кулги

Telegram kanalining logotibi bir_chimdim_kulgi — Бир чимдим кулги Б
Telegram kanalining logotibi bir_chimdim_kulgi — Бир чимдим кулги
Kanal manzili: @bir_chimdim_kulgi
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 59.75K
Kanalning ta’rifi

Кулги, юмор, сарказм ва хажвия... хуллас кўтаринки кайфият шу ерда...


Реклама учун: 👉 @ADHAMOF

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 448

2022-04-24 08:02:22
Устингдан шикоят қилиб ёзишибди. Сени кўпхотинликда айблашяпти.
- Туҳмат бу! Ким ёзибди?!
- Хотининг!
- Қайси бири?

@bir_chimdim_kulgi
15.2K views05:02
Ochish/sharhlash
2022-04-24 06:01:05 Табассум – ҳарфсиз ёзилган ёқимли сўз.
Табассум – электр сарфламай ёнган чироқ.
Табассум – таржима керак бўлмаган луғат.
Табассум – садақа.

Келинг, битта чиройли табассум қиламиз :)))

Келинг десам, олдимга келиб олманг. Жойингизда табассум қилсангиз ҳам ҳисобга ўтади)

@bir_chimdim_kulgi
16.7K views03:01
Ochish/sharhlash
2022-04-24 05:55:02
Фарзандингиз хар бир ўзбек оиласида бўлгани каби тиш муаммоси билан азият чекишини яхши биламиз. Қачонгача қурт еса бир тўкилиб қайта чиқадида деб юрамиз. Бизда сиз учун бошқача ечим бор.

Clean Teeth — болалар саломатлиги учун самарали ечим!

Батафсил видеода

Нархи: 99 000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш мутлақо бепул!
13.2K views02:55
Ochish/sharhlash
2022-04-24 04:02:07 Ўқинг, эринманг

Келишган бир киши меҳмонхонага келди ва ҳўжайинни кўришни сўради. Воқеа ҳўжайин етиб келгандан кейин бошланди.

Мижоз:
- 39 хона бўшми?
Хўжайин:
- Ҳа жаноб.
Мижоз:
- Буюртма қила оламанми?
Хўжайин:
- Албатта жаноб.

Мижоз хонага кетишдан олдин хўжайиндан битта қора пичоқ, бир қарич оқ ип ва 1 та апелсин етказиб беришларини сўради.
Хўжайин мижоз сўраган ғайриоддий нарсалардан ҳайратланган бўлсада, хўп деди.
Мижоз хонасига кетди. У овқат ёки бошқа яна ҳеч нарса сўрамади.
Афсуски, хўжайиннинг хонаси бахтига қарши 39 хона ёнида эди.
Тун ярмида хўжайин мижозининг хонасидан эшитилаётган ғалати овоз ва шовқиндан уйғониб кетти. Ёввойи ҳайвонларнинг ва полга отилаётган буюм ва идишларнинг овозлари эди.
Ҳўжайин ўша тун ухлай олмади. Ўша шовқин нима ва қаердан келганлиги ҳақида ўйлаб ташвишланиб чиқди.
Эрталаб мижоз калитларни шефга топширганда, ниҳоят, хўжайин хонани бориб кўришини айтди.
У хонани бориб кўздан кечирди ва билдики, ҳамма нарса жойида. Ноодатий ҳеч нарса йўқ. Ҳаттоки столнинг устида турган ип, қора пичоқ ва апелсинни ҳам кўрди.
Мижоз пулни тўлади ва меҳмонхона хизматчиларига жуда яхши чойчақа ҳам бериб, табассум қилганча меҳмонхонани тарк этди.
Хўжайин ҳайратда эди, аммо у меҳмонхона ходимларига ўзи эшитганлари ҳақида айтмади. Чунки, у ўзидан шубҳаланишни бошлаган эди.

Бир йил ўтиб худди ўша мижоз яна келди. У яна шефни кўришни сўради. Ҳўжайиннинг эса бу бошқотирмадан боши қотган эди.
Мижоз айнан олдингидек бир хил нарсаларни сўради: 39 хона, қора пичоқ, бир қарич оқ ип ва бир дона апелсин.

Бу сафар хўжайин ҳамма нарсани ишга солиб бўлсада ҳақиқатни билишни хоҳлади. У тунни нимадир содир бўлишини кутиб уйқусиз ўтказди. Ва ниҳоят тун ярмига келганда яна ўшандай овоз ва шовқинлар эшитила бошлади. Фақат бу сафар ўтган йилгига қараганда анча шовқин ва тушуниш қийин бўлган овозлар эди.
Мижоз яна кетишидан олдин ҳисобини тўлади ва столнинг устида меҳмонхона хизматчилари учун анчагина чойчақа қолдирди. Бу сафар унинг юзида табассуми йўқ эди.
Хўжайин мижоз сўраган ҳар бир нарсадан маъно излашни бошлади. Нега у айнан 39 хонани сўради? Нима учун оқ ип? Нега айнан қора пичоқ??? Аслини олиб қараганда хўжайин бу саволларнинг биронтасига ҳам асос бўла оладиган ечимга келолмаганди.

Энди хўжайин март ойини, мижознинг келадиган ойини сабрсизлик билан кутаётган эди.
Март ойининг биринчи кунида айни ўша мижознинг яна келиши уни баттар ҳайратлантирди. У яна одатдагидек ўша хонани беришларини сўради ва олдингидек яна ўша нарсаларни келтиришларини айтди. Хўжайин бу сафар олдингиларидан ҳам шовқинроқ бўлган яна ўша овозларни эшитди.
Эрталабда, мижоз меҳмонхонадан кетаётганда, хўжайин хушмуомалалик билан узр сўради ва хонадаги шовқинларнинг ортидаги яширин сирни билишни сўради.

- « Агар мен сизга ўша сирни айтсам, уни бошқа ҳеч кимга ҳечқачон айтмасликка ваъда бероласизми?»
-« Мен ваъда бераман ҳеч ким бу ҳақида билмайди»
-« Онт ичинг»
-« Онт ичаман ҳеч кимга айтмайман»

Ва ниҳоят, ахийри, мижоз хўжайинга сирни айтди.
Афсуски, хўжайин жуда самимий ва софдил инсон эди. Ҳозиргача у ўша сирни ҳеч кимга айтмади.

Қачон у айтса, мен сизларга бу ҳақда албатта хабар бераман...

Эринмай ўқиганингиз учун ташаккур.

@bir_chimdim_kulgi
727 views01:02
Ochish/sharhlash
2022-04-23 19:01:09 Етти ёшимда отамдан: «Қачон бизнинг ҳам Майкл Жексонникидай катта уйимиз бўлади?» - деб сўрардим.

Отам менга қараб: «Бу амалга ошмайдиган орзу» - дерди.

Вақтлар ўтиб мен ҳатто унданда катта уйга эга бўлдим, бироқ энди унда отам йўқ эди.

Шу пайт: «Катта уйим бўлмасада, қанийди отам қайтиб келса!» - дея орзу қила бошладим.

Пул бу ҳамма нарса дегани эмас экан.

Криштиану Роналду

@bir_chimdim_kulgi
12.3K views16:01
Ochish/sharhlash
2022-04-23 18:45:29
80 ёшли қария 18 яшар қизга уйланиб, 9 ойдан сўнг туғруқхонага олиб келди.

Врач деди:

— Қойилман, бобой! Бунинг сири нимада?
— Моторни парваришлаш керак, болам.

Келаси йил яна ўша қария ёш хотинини туғруқхонага олиб келди. Врач: — Бобой, беш кетдим! Бунинг сири нимада?
Қария: — Мотор ҳамиша жанговар ҳолатда бўлиши лозим.

Учинчи йили яна ўша қария ёш хотинини туғруқхонага олиб келди.
Бу гал ҳам ўша врач ўтирган экан.

Хотинининг кўзи ёригач, чиқиб қариягa деди Давоми
10.1K views15:45
Ochish/sharhlash
2022-04-23 17:27:23 Имконият ҳаммага берилади

Эълонда шундай ёзилганди: “Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи 1 доллар”.
— Бемаънилик! — минғирлади дайди ва газетани ирғитиб юборди.
Кўчада егулик излаб юриб, деворга осилган эълонга кўзи тушди: “Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи 1 доллар”.
“Адашиб ёзишганмикин?” ўйлади у ва йўлида давом этди. Шоҳкўчага чиққач, катта қилиб ёзилган эълонни кўрди: “Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи 1 доллар”.
Дайди ўйланиб қолди. У бундай эълонни қайси аҳмоқ ёзганлигини билишга қизиқди ва текшириб кўрмоқчи бўлди. Унинг чўнтагида бир долларидан бошқа йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Эълондаги манзилга бориб, виллага кўзи тушди. Эшик қўнғироғини чалди. Эшикни бир гўзал аёл очди.
— Кечирасиз, эълон бўйича келувдим. Бу ҳазилми?
— Нима деяпсиз! Асло, ҳазил эмас.
— Нархини айтаман: 1 долларми?
— Ҳа. 1 доллар. Агар сотиб олишни истасангиз, марҳамат, кириб кўришингиз мумкин.
Кўрганларидан қувончга тўлган дайди сўнгги долларини аёлга берди ва муҳташам вилла соҳибига айланди. Лекин барибир унинг нархи нима учун бунчалик арзонлигини билишга қизиқди. Аёл унга жилмайганича жавоб берди: “Марҳум эрим ўлимидан олдин қилган васиятида ушбу виллани сотишимни ва пулини унинг маъшуқасига беришимни айтган. Эримнинг васиятини бажаришим керак-ку. Эълон ярим йил осилиб турди ва биргина сиз ушбу эълонга қизиқиб келдингиз. Хайр”. Аёл шундай деб кетди.
Хулоса: Имконият ҳаммага берилади! Фақат амалга ошмайдиган нарса ҳам рўёбга чиқиши мумкинлигига ишониш керак, холос.

@bir_chimdim_kulgi
11.2K views14:27
Ochish/sharhlash
2022-04-23 17:27:17
ZAMONAVIY USLUB BILAN QANDLI DIABETDAN 3 KUN BUTUNLAY HALOS BO'LING

Uy sharoitidan saxar kasalini 100% yo'q qilish!

BATAFSIL: exuz.ru/di/

(Batafsil ko'rish uchun yuqoridagi havolani bosing)
9.6K views14:27
Ochish/sharhlash
2022-04-23 17:03:01 Уйлар катталашди, лекин оилалар кичрайди;
Заковат ортди, лекин виждон камайди;
Узоқ яқин бўлди, лекин қўшнилар узоқлашди;
Шерикчилик ортди, лекин муҳаббат камайди;
Билимлар ортди, лекин ишонч камайди;
«Мен»лар кўпайишди, лекин «бизлар» камайди;
Мол-давлат кўпайди, лекин меҳр-оқибат камайиб кетди...

«Ҳикматлар хазинаси» дан

@bir_chimdim_kulgi
12.2K views14:03
Ochish/sharhlash
2022-04-23 16:02:25
Қиз болани уйига совчилар келиб-кетибди.
Онаси:
— Нимаси ёқмади? Туппа-тузук йигит-ку!
Қиз:
— Ёқмади! Сариқ-машак! Сочини қаранг, сап-сариқ!
Қўшни хонада қизини гапини эшитиб ўтирган адаси:
— Тегавер, зарари йўқ! Сен билан 1 йил яшаса, сочи оппоқ бўлади-ку!

@bir_chimdim_kulgi
11.3K views13:02
Ochish/sharhlash