2024-05-23 18:37:29
#Ислом_моҳияти
Рўза барча шариатларда бирдек буюрилган амал саналади. Исломга қарши гуруҳлар ҳар доим даъво қилиб, шундай саволлар беришади: "Аллоҳ таоло бизга оғиз, тиш, томоқ, ошқозонни ато этган бўлса, уларни озиқланиш учун яратган бўлса, нима учун рўза тутишга буюриши мумкин? Бизга ҳусну-жамол ато этиб, шаҳват қувватини бериб, кейин нима учун кўзимизни тийишга, иффат сақлашга буюради? Бу ақлга тўғри келадими?!
Ақлга тўғри келади, албатта тўғри келади... Аллоҳ таоло отни яратиб, уни минишингиз учун бўйсундириб берганидек, нафсингиз ҳам сизнинг уловингиздир. Роббимиз уни бўйсиндириб берганидек, нафсингиз ҳам сизнинг уловингиздир. Роббимиз уни бўйсундириб, юганлаб, тўғри йўлга бошлашингиз учун берди. Асло нафс сизни бўйсундириб, ўзи хоҳлаган йўлига солиши учун эмас!
Бундан маълум бўладики, шаҳватни жиловлаш, нафсни тийиш инсонийликлик аломатлари экан... Нафсингга ёққан нарсангдан ўзингни тийиб ёқтирмаган ишингни бажарган лаҳзада сен ҳақиқий инсонга айланасан. Лекин фақат нафсингнинг ҳавосига, шаҳватингга бўйсунадиган бўлсанг, билгинки, бир ўрам беда билан алдаб чақириладиган, таёқ билан ҳайдаладиган ҳайвондан фарқинг қолмайди.
Аллоҳ таоло сизу бизни бунинг учун яратмаган. Парвардигори Олам бизга бу дунёда шаҳватни енгиб, ундан юксакроқ шаҳватга кўтарилишимиз учун берди. Биз жисмоний шаҳватдаги ҳайвоний хоҳишни енгиб, гўзалликдан лаззатланиш билан кифояланамиз. Сўнгра бундан ҳам қайтиб, ақл шаҳвати билан маданият, илм ва ҳақиқатга эришиш учун интиламиз. Шу йўлда ҳаракат қиламиз, шу йўлда вафот этамиз.
———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
6.5K views15:37