2024-05-28 06:54:24
Биз «
юз ўгирма» деб таржима қилган маъно оятда «
тусоъир» деб келган. Бу маъно, аслида, туяда учрайдиган бир касалликка нисбатан ишлатилар экан. Ўша касалликка мубтало бўлган туя доимо бошини пастдан-юқорига ҳаракатлантириб, ёнбошга силтаб турар экан. Мутакаббирлик билан бурнини жийириб, юзини одамлардан ўгирадиган кишилар ана ўша касал туяга ўхшатилмоқда.
«Одамлардан такаббур-ла юз ўгирма».
Ҳа, мусулмон киши учун одамларни камситиш, уларни паст санаш жуда ёмон иллат. Ҳатто юриш-туришда ҳам кибру ҳаводан, такаббурликдан сақланиш керак.
«...ва ер юзида кибр-хаво ила юрма».Бу жуда ёмон нарса. Бошқаларга кибр оғир ботади. Энг мухими:
«Албатта, Аллоҳ, хеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас».Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан нақл қилинган ривоятда:
«Кимнинг қалбида заррача мутакаббирлик бўлса, Аллоҳ уни дўзахга юзтубан ташлайди», дейилган.
Шунингдек, ибн Абу Лайло ривоят қилган хадисда:
«Ким кийимини кўз-кўз қилиб, мақтанчоқлик ила судраб юрса, Аллоҳ таоло унга назар солмайди», дейилган.
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
6.2K viewsedited 03:54