2024-03-11 03:35:00
Қиёмат куни инсон ўзига ато этилган ҳар бир неъмат борасида сўроққа тутилади, ҳисоб-китоб қилинади. Кимгадир бойлик, кимгадир соғлик-саломатлик, офият, бахту саодат неъматлари, кимгадир илм, кимгадир мансаб-мартаба ва ҳоказолар берилади.
Бу неъматлар шунчаки, бериб қўйилмайди. Балки, ҳар бир инсон ўзига ато этилган яхшиликларнинг ҳисобини беради, уларни қандай тасарруф қилди, эзгуликка ишлатдими, шукрини адо этдими ёхуд улардан ёмон йўлда фойдаландими, мазкур неъматлар туфайли ўзгалардан ўзини устун кўрдими, уларни суиистеъмол қилган ҳолда одамларга ёмонлик соғиндими, худбинлик қилдими ёхуд бефойда нарсаларда зое қилдими, ҳамма-ҳаммасидан сўралади инсон.
Шундай экан, устимиздаги Аллоҳнинг неъматлари билан туғёнга кетиб қолмайлик, улар сабаб кибр отига минмайлик, эзгуликни ман қилувчилардан бўлиб қолмайлик. Ана шунда қиёматдаги ҳисобимиз осон бўлади, иншоаллоҳ.
Аллоҳ таоло шундай дейди:
"Сўнгра, ўша Кунда шубҳасиз (ҳаёти дунёда сизларга ато этилган барча)
неъматлар тўғрисида сўралурсиз" (Такасур сураси: 8-оят).
Алишер Султонходжаев
———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
14.3K viewsedited 00:35