Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон ва Малайзияда ташкил этиладиган малака ошириш курси | 🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистон ва Малайзияда ташкил этиладиган малака ошириш курсига таклиф этамиз!

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси “Ислом банки ва молияси: Малайзиа тажрибаси” йўналиши бўйича 2 босқичли малака ошириш курсига таклиф этади.

Биринчи босқич Банк-молия академиясида 2024-йил 13–14-май кунлари соат 9.00 дан 17.00 гача ташкил этилади ва бир нафар иштирокчи учун курс нархи 2 100 000 (икки миллион бир юз) сўм этиб белгиланган.

Иккинчи босқич Куала-Лампур шаҳрида 15–27-май кунлари хорижлик амалиётчи экспертлар томонидан олиб борилади ва бир нафар иштирокчи учун курснинг нархи 1800 (бир минг саккиз юз) АҚШ долларини ташкил этади. Курс давомида иштирокчилар Малайзия Марказий банки, Малайзия Солиқ ва закот қўмитаси, Халқаро Исломий Ликвидлиликни Бошқариш ташкилоти, Малайзия қимматли қоғозлар ташкилоти ва Малайзия Банк Муамалат Ислом банки каби ташкилотлар амалиёти билан танишиш учун корпоратив ташрифлар ташкил этилади.

Ўқув дастури якунида сертификат берилади.

Стажировка дастури билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Рўйхатдан ўтиш

Батафсил маълумотларни https://t.me/BekzodS_4840 орқали олишингиз мумкин.

www.bfa.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Linked in