Get Mystery Box with random crypto!

КИТОБ ТУМАНИДА КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРГАН БАНК БОШҚАРУВЧИ | 🇺🇿Банкир кундалиги

КИТОБ ТУМАНИДА КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРГАН БАНК БОШҚАРУВЧИСИ СОБИҚ ЎРИНБОСАРИ АНИҚЛАНДИ
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро О.Х. ҳудудий тижорат банки филиали бошқарувчиси ўринбосари лавозимида ишлаган даврида отаси С.Х. раҳбарлигидаги “С.Т.” деҳқон хўжалигига ушбу банк филиалидан ажратилган 300 млн. сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, О.Х. фуқаро З.Х.га имтиёзли кредит ажратиб бериши эвазига 30 млн. сўмини ҳамда фуқаро Ч.М.нинг кредит қарздорлигини сўндириб қўйиш учун 15 млн. сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@bankirkundaligi