Get Mystery Box with random crypto!

Борингда дўстман деб кўкрак керганлар, Йўғингда қаторда санама | Bagdod_city | Rasmiy kanal

Борингда дўстман деб кўкрак керганлар,
Йўғингда қаторда санамайдилар.
Кеча соямга ҳам салом берганлар
Энди улар бизни танимайдилар

Кеча номим сотмай битмасди иши
Исмим эслолмади бугун шу киши
Яна ортиқчадир қилган миш-миши
Энди улар бизни танимайдилар

Ҳар дам висолимга эди ташналар
Ҳозир ким билан у баланд пошналар
Нимадан наф чиқса шунга ташналар
Энди улар бизни танимайдилар

Танимай гоҳида яратганини
Танишар барча ном таратганини
Кўрмайин қўлига қаратганини
Энди улар бизни танимайлилар

Йўқликка ҳам энди куйинмай қўйдим
Тўқликка ҳам сира суюнмай қўйдим
Танилишга кўп ҳам урунмай қўйдим
Энди улар бизни танимайдилар