Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуонинг энг я | Авғонбоғ Масжиди

#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуонинг энг яхшиси Арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай-ин қодийр», - деганлар.
Имом Термизий ривояти.

Дуонинг маъноси: «Яккаю ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар бир нарсага қодирдир».

Ибн Абдул Барр раҳматуллоҳи алайҳи: «Мазкур ҳадис Арафа кунининг дуоси кўпинча мақбуллиги ва энг афзал зикр «ла илаҳа иллаллоҳ» эканлигига далилдир», деганлар.

Хаттобий айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гаплари билан «Одатда мен дуо қилишимдан муқаддам Аллоҳ таолога айтадиган ҳамду саноларим ичида энг афзали шу сўзлардир», демоқчи бўладилар. Негаки дуо қилувчи даставвал Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиб, ундан кейингина ҳожатини сўрай бошлайди. Шу боис, сано ҳам дуо номини олган…»


@Avgonbogmasjidi