Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис 2-боб. Онага яхшилик қилиш 3. Ҳадис. Баҳз ибн Ҳакийм | Авғонбоғ Масжиди

#Ҳадис
2-боб. Онага яхшилик қилиш

3. Ҳадис.
Баҳз ибн Ҳакиймдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули!
Кимга яхшилик қилай?» дедим.

«Онангга», дедилар.

«Кимга яхшилик қилай?» дедим.

«Онангга», дедилар.

«Кимга яхшилик қилай?» дедим.

«Онангга», дедилар.

«Кимга яхшилик қилай?» дедим.

«Отангга», дедилар.
Сўнгра яқинларга ва яна яқинларга», дедилар».

4. Ҳадис.
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Унинг олдига бир одам келиб:

«Мен бир аёлга совчилик қилувдим у менга никоҳланишдан бош тортди.
Ўша аёлга мендан бошқа одам совчилик қилган эди, уни яхши кўриб, унга тегмоқчи бўлди.
Рашк қилиб ҳалиги аёлни ўлдириб қўйдим.
Энди мен тавба қилсам бўладими?» деб сўради.

«Онанг тирикми?» деди.

«Йўқ», деди.

«Унда Аллоҳ азза ва жаллага тавба қил.
Унга қўлингдан келганича қурбат ҳосил қил!» деди.

Ато ибн Ясор айтади:
Кейин Ибн Аббоснинг олдига бориб:

«Нима учун ундан онанг тирикми деб сўрадинг?» дедим.

«Мен Аллоҳ азза ва жаллага онага яхшилик қилишдан кўра яқинроқ амални билмайман», деди».

Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳнинг «Адабул муфрад» китобидан
Manba HikmatlarHazinasi

@Avgonbogmasjidi