Get Mystery Box with random crypto!

Асланов билан футбол

Telegram kanalining logotibi asl_futbol — Асланов билан футбол А
Telegram kanalining logotibi asl_futbol — Асланов билан футбол
Kanal manzili: @asl_futbol
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.64K
Kanalning ta’rifi

Журналист Қаҳрамон Аслановнинг футбол мавзусидаги фикрлари, қарашлари, қизиқарли факт ва маълумотлар.

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2021-02-06 10:28:58 Тарихни эслаш, қадрлаш, у билан мақтаниш одатий ҳол ва жуда осон. Энг тўғриси ва қийини эса, лойиқ бўлиш.

Мюнхен фожеаси «Манчестер Юнайтед»ни қандай қилиб буюкроқ жамоага айлантиргани ҳақида қўйида ўқишингиз мумкин.

http://m.tribuna.uz/news/view/86529
2.0K views07:28
Ochish/sharhlash
2021-02-05 23:48:55 ​​​​Криштиану Роналду кеча 36 ёшга тўлди. Тенгқурлари аллақачон футболни тугатган ё шунга тайёрланаётган бир пайтда, у ҳамон чўққида.
Унинг муваффақият сирлари, меҳнаткашлиги туфайли Месси билан доим баҳслаша олгани ҳақидаги гапларнинг анча сийқаси чиқиб кетган. Келинг, ундан кўра, сийқаси чиққан икки воқеани эслатай, бу Роналду ютуқлари сирини яхшироқ очиб беради.

Биринчисини Эвра айтиб берган:
«Бир куни Роналду мени уйига меҳмонга чақирди. Дам олиш куни, унинг катта уйи бор, мазза қиламиз, деб ўйладим. Бордим. Аввал «юр, озгина тўп тепамиз» деб майдончага олиб чиқди. Тўпдан кўнглим айниган бўлса-да, эргашдим. Кейин овқатландик, қанақадир пархез нарсалар. Нима еганимни билмадим. Кейин тренажерга кирдик. Сабрим тўлиб борарди. Чиқиб, бироз ўтиргач, бассейнга, сузишга таклиф қилди. Дод деб юбордим, ичимда, иккинчи унинг уйига келмайман, деб онт ичдим. Ҳа, у шунақа дам оларди»

Иккинчисини ўша даврларда «Юнайтед»да ўйнаган кўп футболчилардан эшитганмиз. Бир куни Криштиану Рио Фердинандга стол теннисидан ютқазиб қўяди. Партия тугагач, барча жамоадагилар роса кулиб, Риони олқишлашади. Роналду худди жаҳон чемпионатини ютқазгандек, аччиқланади, ракеткани отиб юборади. Ўша куни жуда ёмон кайфиятда юради.
Эртасига Роналду янги стол тенниси жиҳозларини сотиб олиш учун жиянини магазинга юборди, уйига ўрнатди. Икки ҳафта тинмай шуғулланди ва яна базага келиб, Рио Фердинандни ўйинга таклиф қилди. Ҳамманинг кўз ўнгида ғалаба қозонди ва тинчиди.

Эсингизда бўлса, машҳур видео бор - унда журналист чемпионликни нишонлаётган «МЮ» аъзоларидан футболдаги энг зўр футболчини сўрайди.
Фердинанд «Диего Марадона» деб жавоб беради.
Ёш Роналду «Мен» дейди.
Андерсон эса, «Менинг исмим Диего Марадона» деб, кулиб юборади.
(Жуда кулгули видео, топиб кўринг. Аслида у ерда фақат Андерсон хазиллашган экан)

Бугун Фердинанд ўша видеони эслади ва «У биларди. Туғилган кунинг билан» деб ёзди.
Унга жавобан, «Юнайтед» ҳозирги ва ўша пайтдаги мураббийи Майк Фелан ажойиб изоҳ қолдирди:
«У биринчи кундан буни айтарди, ростини айтганда, тўғрими, Рио?»
15.8K viewsedited  20:48
Ochish/sharhlash
2021-02-03 01:53:09 ​​Менимча, агар 2-дақиқада «Саутҳэмптон» эмас, «Вест Бромвич» ёки «Шеффилд» бўлганида, ҳисоб бу даражада йирик бўлмасди.

Сабаби, бу жамоалар бутун таркиб билан ҳимояланишни билишади, шунга ўрганишган, ўйин услубининг муҳим қисми шу.

«Саутҳэмптон» эса, кўпроқ прессинг, майдоннинг ҳар қисмини назоратга олиш ёрдамида курашишади. Бир ўйинчи кам қолганда эса, бунинг иложи йўқ. Бутун жамоа бўлиб ҳимояланишга эса, шунчаки, ўрганишмаган.

«Лидс», «Саутҳэмптон» каби жамоалар агар бир киши кам қолишса, бутунлай издан чиқишади. Қизиғи, мана шу «Саутҳэмптон» учун биринчи 0:9 эмас. Икки йил олдин «Лестер» худди шу ҳисобда ғолиб чиқишганди. Ўшанда ҳам, 12-дақиқада «Саутҳэмптон» бир киши кам қолган.

Албатта, «Юнайтед»нинг ҳам ҳизмати катта. Манчестерликлар айнан бўш зоналардан фойдаланиш бўйича, Европада энг яхши жамоалардан биридирлар. Айниқса, рақиб қўйи блокда ҳимоялана олмайдиган ва бир киши кам қолган бўлса, жуда кўп бўш зоналар пайдо бўлади.

Хуллас, мана шу икки фактор бугунги ғалати ҳисобни мантиқан очиқлайди.
3.4K views22:53
Ochish/sharhlash
2021-01-26 12:56:03
Тиагу ва Диогу. Юрген Клоппнинг якунланган «Ливерпул»и ҳақида

http://tribuna.uz/95965

TRIBUNA расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | Instagram
3.7K views09:56
Ochish/sharhlash
2021-01-22 14:35:07 “Манчестер Сити” АПЛ да 17 ўйинда атиги 29 гол урди. Бу лигада 8-кўрсаткич, шунақасини кўрганмисиз илгари? Бир ўйинда ўртача 1.70 голдан тўғри келади. Бу ҳам кечаги “Кристал Пэлас”га урилган 4 гол билан, олдинроқ умуман 1.56 эди. Пепнинг олдинги тўрт мавсумида бу кўрсаткич 2 дан пастга тушмаган. Ўтган мавсумда 2.68, ундан олдин 2.50, олдингисида 2.78 бўлганди. Ҳатто энг омадсиз ҳисобланган Пепнинг илк мавсумида ҳам “Сити” ўртача 2.10 кўрсаткични қайд этган. “Манчестер Сити”нинг лигада энг кўп гол урган футболчиси Раҳим Стерлинг, унинг ҳисобида атиги 5 гол бор. “Шеффилд”нинг бомбардири ҳисобида ҳам шунча. Тасаввур қилинг, ҳатто “Лидс”, “Ньюкасл”, “Брайтон” каби жамоаларнинг тўпурарлари ҳисобига кўпроқ гол бор.

Гап фақат “Сити” кам гол ураётганида эмас, бу муаммога Пеп Гвардиоланинг ечими қандай бўлаётганида. Айтайлик, самарадорлик пасайишининг кўриниб турган сабаблари бор – Агуэро анчадан бери ё жароҳатда, ё формада эмас, Жезус энг тиғиз сўнгги ойларда вирусдан даволанди. Таркибда бирорта ҳам ҳужумчи қолмагач, албатта, голлар камайиш турган гап. Аммо Гвардиола ҳозир очиқ трансферлар ойнасида турган бўлса-да, Агуэрога ўринбосар ёки Жезусга рақобатчи қидиришни ўйламаяпти ҳам. Энди ечимга бошқа йўлдан борилмоқда – ҳимояда ишончли ўйнаш.

Мавзунинг иккинчи қисмига келамиз. Мавсум бошида “Манчестер Сити” “Лестер”дан 2:5 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Ўша беш голдан сўнг, кейинги 15 ўйинда жамоа атиги 7 маротаба гол ўтказиб юборди, 9 ўйинда ўз дарвозасини дахлсиз сақлади. Барча мусобақаларда охирги 8 ўйинда атиги 2 гол қўйиб юборилди. Бири “Арсенал”дан 4:1 ҳисобида ютилган кубок ўйинида, иккинчиси “Челси”ни 3:0 ютаётиб, сўнгги дақиқаларда. Яъни бугунги “Манчестер Сити”га гол уриш жуда қийин бўлиб кетди, айниқса, Стоунз – Диаш жуфтлиги ҳақиқий қурғонга айланди. Гап фақат алоҳида номларнинг индивидуал ҳаракатларида эмас, умуман “Манчестер Сити” прессинг зонасини бироз орқага сурди, айниқса, топ ўйинларда анча эхтиёткор ўйнай бошлади. Қайсидир маънода “Лестер” ва “Тоттенҳэм”га қарши ўйинлардаги муваффақиятсизликлар Гвардиолани конспектларини қайта кўриб чиқишга ундагандир.

Ишончли ҳимоя албатта, “Манчестер Сити”ни жиддий кучга ва АПЛ пешқадамига айлантирди. Айниқса, масофавий турнирларда бу муҳим. Ҳимоядаги ишончли ўйин рақибнинг имкониятини икки баробар пасайтиради. Авваллари ўтказиб юбориладиган кераксиз голлар рақиб жамоага ишонч ва умид бериб, оқибатда “Сити” очколар йўқотган бўлса, ҳозир ундай эмас. Ҳимоя яхши ушланса, албатта, Де Брюйне ва шериклари олдинда керакли голларни уриш имкониятини топишларига шубҳа йўқ.

Лекин масаланинг бошқа томони шундаки, алоҳида ўйинларда, айтайлик Чемпионлар Лигасидаги кучли рақиблар билан муҳим баҳсларда ишончли тўп сура олиш учун доимий тўпурар футболчи зарур. Бу масала ҳали ечилмаётгани якунда “Манчестер Сити”га панд бериши ҳам мумкин. Балким ЕЧЛ даги мағлубиятларида (Монако, Тоттенҳэм, Ливерпуль, Лион) айнан ҳимоядаги хатолардан азият чеккан Пеп Гвардиола бу сафар бошқа йўлдан бормоқчидир?
5.7K views11:35
Ochish/sharhlash
2021-01-20 16:30:56 Ўзбек футболидаги ҳакамлар билан боғлиқ можаро ҳақида.

https://kun.uz/news/2021/01/20/futboldagi-ozbek-ishi-hakamlar-kim-bilan-kelishishgan
3.2K views13:30
Ochish/sharhlash
2021-01-20 10:22:50 Кеча “Челси”ни мағлубиятга учратган “Лестер” 19 ўйиндан сўнг, очколари сонини 38 тага етказди ва турнир жадвалида пешқадам бўлиб олди. Аммо бу вақтинча бўлиши мумкин, зеро бугун Тошкент вақти билан 23.00 да “Манчестер Сити” – “Астон Вилла” ўйини бўлиб ўтади. Манчестерликлар агар ғалаба қозонишса, уларнинг ҳам очколари 38 тага етиб, тўплар нисбати бўйича, 1-ўринга кўтарилишади.

Қизиғи, бу ҳаммаси эмас. Ўша ўйин тугагач, 01:15 да “Манчестер Юнайтед” “Фулҳэм” меҳмони бўлади. Ғалаба Сульшер жамоаси очколарини 40 тага етказади ва энди Манчестернинг қизил тарафи карвонбоши бўлиб олади.

Яъни қандайдир тўрт соат ичида АПЛ нинг онлайн жадвалида уч жамоа навбати билан пешқадам бўлиб олади, зўр-а?
3.5K views07:22
Ochish/sharhlash
2021-01-19 10:37:20 Биз доим ўқиб, эшитиб келганимиз бир стереотип бор – Сульшер қўйи блокда ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнай олмайди. Унинг жамоаси кўпроқ қарши ҳужумларга таяниб, кенгроқ зоналарда самарали ҳаракат қилади.

Тўғри, буни инкор қилиш қийин, жамоанинг ҳужум қилиш услуби ва Сульшер давридаги топ ўйинлар (бу борада “Юнайтед” энг яхши натижа қайд этганди) юқоридаги фаразларни асослаган. Аммо ушбу мавсумда юзага чиққан яна бир фактни ўртага ташлайлик – “Юнайтед” ТОП-6 га кирувчи жамоаларга қарши 5 ўйинда уч дуранг ва икки мағлубиятга учради. “Челси”, “Сити” ва “Ливерпуль”га қарши ўйинлар голсиз дуранг билан, “Арсенал” билан минимал мағлубият ва “Тоттенҳэм”дан ўша 1:6. Беш ўйинда атиги 1 гол урилган – у ҳам пенальтидан.

Давомиям бор: “Манчестер Юнайтед” Топ-6 дан ташқари бошқа жамоаларга қарши 13 ўйиннинг 11 тасида ғалаба қозонган. “Лестер” билан дуранг (қайсидир маънода топ рақиб) ва “Кристал Пэлас”дан 1-турдаги мағлубият. Кутилмаган ҳолат, тўғрими?

Аслида, Сульшер шогирдларининг позицион ўйинлардаги камчилиги ёки қўйи блокка қарши ҳеч нарса қила олмаслиги ҳақидаги фикрларни қувватловчи натижаларнинг бошқа объектив сабаблари ҳам бор. Масалан, эсингизда бўлса, Сульшер илк бор бошқарувга келганида, “Юнайтед” 11 учрашувдан иборат ғалабали серияни амалга оширганди. Ўшанда ҳам асосан кучсиз рақиблар бўлган, Сульшерда бундай жамоаларга қарши муаммо бўлмаганди. Кейинчалик, ўша серияда энг самарали ўйнаган Погба жароҳат олди ва “МЮ”нинг натижалари ёмонлашди. Погбанинг таркибдан четда қолиши ўтган мавсумда ҳам давом этди. То Бруно Фернандеш келиб, ўйиндаги креативликни ўз қўлига олмагунча, “Юнайтед” муаммоли жамоа бўлиб қолаверди. Топ рақибларга қарши ўйинларда эса, ростан ҳам жамоа қарши ҳужумга, Рэшфорд ёки Жеймснинг тезлигига ишонишга мажбур қоларди. Бу Сульшернинг ақли етган ягона қурол бўлганидан эмас, бошқа илож ҳам йўқлигидан. Мураббий Бруно мисолида креатив футболчига эга бўлди, Погба қайтди, натижада “Манчестер Юнайтед” айнан кучсизроқ жамоаларга қарши ўзини қулай ҳис қилишда давом этмоқда. Юқорида тилга олинган “Кристал Пэлас”дан мағлубият Фернандеш келганидан буён, “Юнайтед”ни мағлуб этган ягона ўртамиёнадир. Бошқа барча ўйинларда “МЮ” деярли ғалаба қозонган.

Топ ўйинлардаги пасайишга келсак, бу жамоанинг кучсизлангани эмас, янги босқичга кўтарилганидан дарак. Сульшер ўтган мавсумда барча топ ўйинларда 5 ҳимоячи билан 5-3-2 ўйнади ва ягона режа қарши ҳужумлар бўлганди. Бу йилдан эса, энди “Юнайтед” рақиб ким бўлишидан қатъи назар, ташаббускорроқ ўйнамоқда, фақат қарши ҳужумга таянмасдан, тенг ўйин кўрсатишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам, ўтган йили “Манчестер Сити”ни уч маротаба мағлуб этган Сульшер декабрдаги дурангни (0:0) энг яхши ўйин сифатида баҳолади. Қисман у ҳақ.

Бу мавсумда “Юнайтед” фақат бир маротаба 5 ҳимоячи билан майдонга тушди. Париждаги “ПСЖ”га қарши ЕЧЛ ўйинида. Ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Сульшер ҳар қандай услубда бўлса ҳам, ғалаба қозонишни эмас, жамоанинг умумий ҳолатда ривожланиб боришига урғу бераётгани таҳсинга сазовор. “Энфилд”даги дурангдан сўнг, жамоа гўёки, ғалаба қозониш ҳам мумкин эди, деб афсусланиб майдонни тарк этишгани бу муносабатнинг мевасидир, менимча.
3.6K views07:37
Ochish/sharhlash
2021-01-08 22:52:40
Ўтган йили Ливерпуль айнан Астон Виллага қарши кубок ўйинида академиядаги таркибни, ёшларни қўйишга мажбур бўлганди. Асосий таркиб клублар ЖЧсига кетгани учун. 0:5 ютқазган.

Тақдирни қарангки, ковид туфайли, «Астон Вилла»да ўйинчи қолмади ва бугун кубокда «Ливерпуль» билан академияни қўйяпти.
5.4K views19:52
Ochish/sharhlash
2020-12-14 10:53:06 ​​Бир пайтлар Роналду жамоадоши Патрис Эврани уйига мехмонга чақиргани ҳақида машҳур воқеа бор. Эвра мазза қиламиз, деб борса, кечгача тренировка қилишган. Юр теннис ўйнаймиз, юр югурамиз, деявериб, терлатворган. Эвра «иккинчи бормайман-е» деб қайтиб келган.

Бошқа куни, яқинда Эврани энди ҳамюрти, «Арсенал»нинг собиқ юлдузи Тьерри Анри, «кел, бирга футбол кўрамиз» деб чақирибди. Энди ўйин бошланаётса, Джака Арсенал капитани бўлиб жамоани бошлаб тушаётган экан, Анри «ман бунга чидолмайман» деб телевизорни ўчириб қўйибди.

Бечора Эвра :)))
8.1K views07:53
Ochish/sharhlash