Get Mystery Box with random crypto!

​​Менимча, агар 2-дақиқада «Саутҳэмптон» эмас, «Вест Бромвич» | Асланов билан футбол

​​Менимча, агар 2-дақиқада «Саутҳэмптон» эмас, «Вест Бромвич» ёки «Шеффилд» бўлганида, ҳисоб бу даражада йирик бўлмасди.

Сабаби, бу жамоалар бутун таркиб билан ҳимояланишни билишади, шунга ўрганишган, ўйин услубининг муҳим қисми шу.

«Саутҳэмптон» эса, кўпроқ прессинг, майдоннинг ҳар қисмини назоратга олиш ёрдамида курашишади. Бир ўйинчи кам қолганда эса, бунинг иложи йўқ. Бутун жамоа бўлиб ҳимояланишга эса, шунчаки, ўрганишмаган.

«Лидс», «Саутҳэмптон» каби жамоалар агар бир киши кам қолишса, бутунлай издан чиқишади. Қизиғи, мана шу «Саутҳэмптон» учун биринчи 0:9 эмас. Икки йил олдин «Лестер» худди шу ҳисобда ғолиб чиқишганди. Ўшанда ҳам, 12-дақиқада «Саутҳэмптон» бир киши кам қолган.

Албатта, «Юнайтед»нинг ҳам ҳизмати катта. Манчестерликлар айнан бўш зоналардан фойдаланиш бўйича, Европада энг яхши жамоалардан биридирлар. Айниқса, рақиб қўйи блокда ҳимоялана олмайдиган ва бир киши кам қолган бўлса, жуда кўп бўш зоналар пайдо бўлади.

Хуллас, мана шу икки фактор бугунги ғалати ҳисобни мантиқан очиқлайди.