Get Mystery Box with random crypto!

Кеча “Челси”ни мағлубиятга учратган “Лестер” 19 ўйиндан сўнг, | Асланов билан футбол

Кеча “Челси”ни мағлубиятга учратган “Лестер” 19 ўйиндан сўнг, очколари сонини 38 тага етказди ва турнир жадвалида пешқадам бўлиб олди. Аммо бу вақтинча бўлиши мумкин, зеро бугун Тошкент вақти билан 23.00 да “Манчестер Сити” – “Астон Вилла” ўйини бўлиб ўтади. Манчестерликлар агар ғалаба қозонишса, уларнинг ҳам очколари 38 тага етиб, тўплар нисбати бўйича, 1-ўринга кўтарилишади.

Қизиғи, бу ҳаммаси эмас. Ўша ўйин тугагач, 01:15 да “Манчестер Юнайтед” “Фулҳэм” меҳмони бўлади. Ғалаба Сульшер жамоаси очколарини 40 тага етказади ва энди Манчестернинг қизил тарафи карвонбоши бўлиб олади.

Яъни қандайдир тўрт соат ичида АПЛ нинг онлайн жадвалида уч жамоа навбати билан пешқадам бўлиб олади, зўр-а?