Get Mystery Box with random crypto!

Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбо | AOKA - Rasmiy kanali

Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари:


«Ҳозир ахборот маконида кун тартибига чиқаётган мавзуларга табиий ҳол сифатида қараш керак. Вақт ўтиши билан одамларда ахборотларни саралаб олиш — медиасаводхонлик кўникмалари шаклланиб боради.

Яъни одамларнинг ўзида аввало «фильтр» бўлиши керак. Масалан, нохолис ахборот тарқатиляптими, уни ўқимасдан, эътиборсиз қолдирса, шу нохолис ахборот ўз-ўзидан йўқолиб кетади.

Ҳозир бўшлиқ бор,
яъни бунга биз, ижрочилар ва парламент вакиллари йўл очиб беряпмиз — ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган «негатив»ларга нисбатан ўз вақтида қиёсий ахборотлар беролмаяпмиз. Энди бундан буён ахборот билан ишлашни жадаллаштирамиз. Ўйлашимча, маълум вақт ўтиб, блогерларимиз муайян йўналишга ихтисослашади ва халқ ҳам ахборотларни саралаб ўқишга одатланади».

Халқаро пресс-клуб

https://t.me/aoka_uz