2022-09-01 15:04:36
БЎСТОН ТУМАНИДА БИР ҚАТОР ЯНГИ БИНОЛАР ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ!
Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида туманда кўплаб янги ва замонавий иншоотлар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Жумладан, Бўстон тумани «Деҳқонобод», «Янги обод», «Наврўз» МФЙларда оилавий поликлиникалар янги қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Янги оилавий поликлиникаларда кўплаб янги иш ўрни яратилиб «Темир дафтар»да турувчи оилаларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш орқали бандлиги таъминланишга эришилди.
Ушбу маскан замонавий тиббий ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган бўлиб, ташриф буюрувчи беморлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
1.1K views12:04