Get Mystery Box with random crypto!

Пахтаобод туманининг Ҳаётбахш маҳалласида жойлашган 38-умумтаъ | Andijon viloyati hokimligi Matbuot xizmati

Пахтаобод туманининг Ҳаётбахш маҳалласида жойлашган 38-умумтаълим мактаби 310 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу сиғим ҳудудда истиқомат қилувчи мактаб ёшидаги болаларни таълим билан тўлиқ қамраб олиш талабига жавоб беролмай қолган эди.

Шу сабабли мактабга 300 ўринли қўшимча бино қуриш мақсадга мувофиқ деб топилиб, инвестиция дастури асосида қурилиш ишлари бошланган эди.

Бугун қуриб битказилган ана шу зиё масканининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Айтиш жоиз-ки, мустақиллик байрами шукуҳи билан уйғунлашиб кетган маросим ҳудуд аҳолиси учун ҳақиқий тантанага айланиб кетди.

Маросимда иштирок этган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов йиғилганларни замонавий ва барча қулайликларга эга билим масканининг фойдаланишга топширилиши билан самимий қутлаб, ёшларни ушбу имкониятлардан тўла фойдаланишга, чуқур билим олиб, юрт учун яроқли кадрлар бўлишга чақирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram