Get Mystery Box with random crypto!

​​Истиқлол байрамини Худонинг инъоми деб билиш керак. Истиқлол | Akrom Malik | Rasmiy kanal

​​Истиқлол байрамини Худонинг инъоми деб билиш керак.
Истиқлолни миллий давлат қуриш учун бебаҳо имконият деб қабул қилмоқ керак.
Истиқлолни жонлар билан қийматланадиган, қонлар билан ювиб покланадиган неъмат дея ишониш керак.
Истиқлолни севиш керак. Бу байрамда ҳамма хурсанд, шод ва хуррам бўлиши керак.
Бу байрамда ҳеч ким қўрқмаслиги, ҳамма жасоратланиши лозим.

Истиқлол байрами бой ва фақирни, шоҳ ва гадони – барчани бирдек шавққа соладиган байрам бўлиши шарт.
Истиқлол аслиятга қайтиш учун имкон, руҳий таназзулга, маънавий инқирозга юз тутаётган дунё саҳнида бутун инсоният учун янги даврни бошлаш эшиги деб амин бўлмоқ шарт.
Истиқлол шу қадар буюк неъматдир. Унинг учун оч қолиб ўлмоқ шараф, жанг майдонларида қон ютмоқ саодатдир.

Бу нарсани қорин асирига айланганлар, қалби қуллик билан кишанланган, нафсига ошиқ бўлган пасткашлар, зотининг тайини йўқ насабсизлар қаердан ҳам билсинлар!
Истиқлолинг қутлуғ бўлсин, Халқим!
Озодлигинг муборак, Ўзбекистоним!

Акром МАЛИК.