Get Mystery Box with random crypto!

AGROBLOGER

Kanal manzili: @agrobloger
Toifalar: Hayvonlar , Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.25K
Kanalning ta’rifi

БОҒДОРЧИЛИК, ОЧИҚ ДАЛА ВА ИССИҚХОНА ДЕҲҚОНЧИЛИГИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИ
Facebookда: facebook.com/agroblogeruz
TikTokда: TikTok.com/@agrobloger
YouTubeда: youtube.com/@agrobloger
Реклама: @agrobloger_admin
Канал ташкил топган: 22/12/2018й

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-04-29 05:30:16
ҲУҚУҚИЙ МАЪЛУМОТ

Ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилиши ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилиши белгиланган:

чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);
иссиқхона;
паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);
қуёнчилик;
асаларичилик;
балиқчилик;
боғдорчилик;
лимончилик;
гулчилик.

Бунда ушбу фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқароларга уларга тегишли бўлган томорқа ер участкасининг майдони ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъи назар ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқни тўлашга рухсат этилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.4K views02:30
Ochish/sharhlash
2023-04-29 05:29:54
ГИЛОС ҲОСИЛДОРЛИГИДА УНГА ШАКЛ БЕРИШНИНГ АҲАМИЯТИ

youtube.com/channel/UCpGVyZ0yok7YPxAw9-omMhA


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.5K views02:29
Ochish/sharhlash
2023-04-28 23:09:24 ГЛОБАЛ МЕВА САВДОСИ ИНҚИРОЗИ: КЎП ЙИЛЛАРДАН БУЁН ЭКСПОРТНИНГ ИЛК БОР ҚИСҚАРИШИ САБАБЛАРИ ТАҲЛИЛИ

@AGROBLOGER

telegra.ph/-04-28-1864
1.6K views20:09
Ochish/sharhlash
2023-04-28 22:07:25
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 29 апрель, шанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +12..+14, кундузи +29..+31 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +29..+34 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +13..+18, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +11..+16, кундузи +28..+33 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +13..+18, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +11..+16, кундузи +26..+31 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5..+10, кундузи +18..+23 даража илиқ бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.7K views19:07
Ochish/sharhlash
2023-04-28 17:16:40
КАРТОШКА ЕТИШТИРИШДА ТУПРОҚ ШАРОИТИГА МОС РАВИШДА ОЗИҚЛАНТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Ўзбекистоннинг тупроқлари таркибида азот ва ўзлаштирувчи фосфорли кислоталар кам миқдорда бўлиб, нисбатан калий билан яхши таъминланган.

Етиштирилаётган картошка азотли ва фосфорли ўғитларга кўпроқ талабчандир. Азотли ўғитларни бир томонлама қўллаш, фосфорли ўғитларга нисбатан, самаралироқдир. Калийли ўғитлар кўпчилик ҳолларда сезиларли самара бермайди.

Аммо юқори ҳосил олинадиган унумдор тупроқларда ҳамда кучли сув ўтказувчанлик хусусиятига эга тупроқларда калийли ўғитларни қўллаш зарурдир.

Масалан, Тошкент Аграр университетининг кафедра тажрибаларидан бирида қуйидагича ҳосил олинган: гектарига ўғитсиз – 8,2 т., бир томонлама фосфорли ўғит қўланилганда – 8,2, фақат азотли ўғит – 9,5, азотли ва фосфорли ўғит берилганда – 10,5, азотли, фосфорли ва калийли – 11,3, азотли, фосфорли ва гўнг –11,9, фақат гўнг – 10,5 т ҳосил олинган.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
2.3K views14:16
Ochish/sharhlash
2023-04-28 06:47:30 ҚОВУН ВА ТАРВУЗНИНГ ФУЗАРИОЗ СЎЛИШ КАСАЛЛИГИ ҲАМДА УНГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ

/Долзарб мавзу/

@AGROBLOGER

telegra.ph/-04-28-1719
2.8K views03:47
Ochish/sharhlash
2023-04-28 06:47:30
МЕВАЛАРНИ ТЕРИШ МОСЛАМАСИНИ ҚАНДАЙ ЯСАШ МУМКИН?


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
2.1K views03:47
Ochish/sharhlash
2023-04-28 06:47:30
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН

ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)

СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)

ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)

АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)

МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)

ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АН БИО (нематодага қарши)

БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)

ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)

ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО БЎЛИМИ РАҲБАРИ:
+998994300064

ТОШКЕНТ:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977160416
Уч қаҳрамон
+998909726777

НАМАНГАН
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987

ФАРҒОНА
+998902747080
Тошлоқ
+998996968632
Қўқон
+998901508777
Олтиариқ
+998906300104
Риштон
1).
+998911315320
2).
+998336007111

АНДИЖОН
+998934265522
+998937600118

САМАРҚАНД
+998979155556
Булунғур
+998999496835
Каттақўрғон
+998991097030

НАВОИЙ
+998906206008

ҚАШҚАДАРЁ
Қарши
1).
+998914550044
2).
+998990515249
3).
+998990680706
Муборак
+998972006187

ХОРАЗМ
Қўшкўпир
+998997314232
Хонқа
+998942303100

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-дўкон:
+998906588888

СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133

БУХОРО
+998906353234
Ғиждувон
+998978606600

СИРДАРЁ
Гулистон
+998915051555

ТОЖИКИСТОН
Сўғд
+992927262636
Хатлон
+992904009703

14 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида ёки саволлар бўйича "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо бўлими бошлиғи Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин.
Телефон:
+998994300064

Ўзбекистон Фанлар Академияси
Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти, "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ

Расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
1.7K views03:47
Ochish/sharhlash
2023-04-28 06:24:05
ПОМИДОР ЎСИМЛИГИ ЁҚТИРМАЙДИГАН ЕТТИ ОМИЛ

1. Баргдан суғориш

Помидорлар поя ва баргга сув тегишини ёқтирмайди. Шунинг учун уларни томиридан суғориш керак. Ҳатто иссиқ ҳавода ҳам бу тарзда экинларни «совитиш» керак эмас. Бундай суғоришдан сўнг энг камида - баргда қолиб кетган сув қолдиқлари экинни куйдириши мумкин, ундан ҳам ёмони эса –фитофтороз ривожланиши келиб чиқиши мумкин.

2. Ортиқча сув.

Помидорни бутун эгат юзаси бўйлаб суғормаслик лозим. Акс ҳолда илдизларга кислород келишини тўсиб қўясиз ва экин нафас оломайди.

3. Оғир тупроқлар.

Агар томорқангиздаги ер оғир лойли тупроқдан иборат бўлса, помидор экишдан олдин у ерга қора тупроқ аралаштиринг. Оғир тупроқларда илдизларга кислород яхши ўтмайди ва ўсимлик нобуд бўлиши мумкин. Доимий равишда ерни юмшатиб туринг, эҳтиёт бўлинг – илдизларга зарар бериб қўйманг.

4. Паст эгатлар

Ер сатҳида помидорларни экмаган маъқул. 15-20 сантиметр баландликдаги кўтарма эгатлар қилинг. Шу йўл билан экинлар озиқлантирувчи моддаларнинг келишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган натрий ва хлорнинг доимий равишда тўпланиб қолишидан қийналмайди. Шунинг учун асосан иссиқхонада етиштирилаётган помидорлар сал катта бўлганидан кейин помидор илдизи остига тупроқ тўплаб чиқилиб, эгатлар сал кўтарилади. Бу тадбир экинларга ортиқча сув бериш ва ерни захлаб кетишидан ҳамда фитофтороз келиб чиқишидан асрайди.

5. Зич экиш

Экинларни зич экманг. Йўқса экинларни бутун кучи ўсиш ва мева ҳосил қилишга эмас, бир-бири билан курашишга кетади.

6. Соя

Ҳеч бир замон помидорларни соя жойга экманг. Бу ёруғликсевар ўсимликлар. Қуёш нурининг етишмаслиги уларнинг ўсишига таъсир қилади. Мўл ҳосил олишни истасангиз, помидор учун шамол яхши айланадиган, қуёшли жойни ажратинг.

7. Паст ҳарорат

Помидорлар иссиқда ўзларини яхши ҳис қилади, аммо совуқда эмас. Агар кечқурунги ҳарорат 0 даражагача тушиб турса, помидорлар нобуд бўлиши мумкин.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
2.8K views03:24
Ochish/sharhlash
2023-04-28 06:19:29 ТОЖИКИСТОННИНГ ҲИСОР ВОДИЙСИДА ҚИШКИ СОВУҚЛАР ТУФАЙЛИ УЗУМЗОРЛАРНИНГ 80%ДАН ОРТИҒИ НОБУД БЎЛГАН.

@AGROBLOGER

telegra.ph/-04-28-1717
2.1K views03:19
Ochish/sharhlash