Get Mystery Box with random crypto!

КАРТОШКА ЕТИШТИРИШДА ТУПРОҚ ШАРОИТИГА МОС РАВИШДА ОЗИҚЛАНТИРИШ | AGROBLOGER

КАРТОШКА ЕТИШТИРИШДА ТУПРОҚ ШАРОИТИГА МОС РАВИШДА ОЗИҚЛАНТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Ўзбекистоннинг тупроқлари таркибида азот ва ўзлаштирувчи фосфорли кислоталар кам миқдорда бўлиб, нисбатан калий билан яхши таъминланган.

Етиштирилаётган картошка азотли ва фосфорли ўғитларга кўпроқ талабчандир. Азотли ўғитларни бир томонлама қўллаш, фосфорли ўғитларга нисбатан, самаралироқдир. Калийли ўғитлар кўпчилик ҳолларда сезиларли самара бермайди.

Аммо юқори ҳосил олинадиган унумдор тупроқларда ҳамда кучли сув ўтказувчанлик хусусиятига эга тупроқларда калийли ўғитларни қўллаш зарурдир.

Масалан, Тошкент Аграр университетининг кафедра тажрибаларидан бирида қуйидагича ҳосил олинган: гектарига ўғитсиз – 8,2 т., бир томонлама фосфорли ўғит қўланилганда – 8,2, фақат азотли ўғит – 9,5, азотли ва фосфорли ўғит берилганда – 10,5, азотли, фосфорли ва калийли – 11,3, азотли, фосфорли ва гўнг –11,9, фақат гўнг – 10,5 т ҳосил олинган.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger