Get Mystery Box with random crypto!

Ширин ва сифати аъло бўлмаган мева етиштириб фақат ўзимизни бо | Агро хаёт

Ширин ва сифати аъло бўлмаган мева етиштириб фақат ўзимизни бозорни забт эта оламиз! Дунёни эмас.

East fruit нашри Европа Иттифоқи ва Яқин Шарқ мамлакатларига мева-сабзавотлар экспорт қилишда муваффақиятга эришиш учун уч омилга эътибор қаратиш кераклигини уқтирмоқда.

Булар маҳсулот сифати, сифати ва яна сифати. Афсуски, бизда жуда кўплаб фермер, боғдор ва деҳқонлар ''сифат'' деганда маҳсулотнинг таъми ширин бўлишини ўзи кифоя деган нотўғри қарашга эга. Бу хақида  телеграмдаги uzb_meteo канали асосчиси, докторант,  Эркин Абдулахатов  хам фикрларини билдириб ўтди.

Ҳамма ҳам биз каби маҳсулотларнинг ўта ширин бўлишига шайдо эмас. Масалан, Марказий ва Шимолий Европа давлатлари аҳолиси шакари кам бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишади.

Замонавий дунё бозори ҳозир маҳсулотнинг сифатига қарайди. Усиз истиқбол йўқ, ишонаверинг. Харидор учун маҳсулотнинг ташқи кўриниши далада эмас, балки ташув ва божхона тартиб-қоидаларидан сўнг мижознинг омборига келиб тушган пайтда муҳим ҳисобланади.

Унинг учун яна маҳсулот қандай қадоқлангани, супермаркетлар тармоғи ёки бозорга жўнатилгандан сўнг қанча вақт давомида ташқи кўринишини сақлаб қолиши ва бу маҳсулот таъм сифатлари бўйича якуний истеъмолчини қаноатлантиришига ҳам боғлиқ.

Шу боис, Ўзбекистондаги тегишли муассасалар (нафақат аграр) тадбиркорларга сифат ҳақидаги тушунчалар, “маҳсулот” ва “хом ашё” ўртасидаги фарқ, харидорнинг барча талаблари ва маркетингнинг асосий ёндашувларини ўрганиш муҳимлигини тушунтириш бўйича тизимли ишларни ҳозирнинг ўзида бошлаши керак.

Нарх-чи? Бу борада нима дейиш мумкин, деган савол туғилиши табиий. Ахир, маҳсулотни муваффақиятли сотишда нарх ҳал қилувчи омил эмасми?

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион бўлими иқтисодчиси Андрий Ярмакнинг фикрича: “Ўзбекистон учун паст сифатли арзон маҳсулотлар етиштиришда маъно йўқ, чунки, бу мамлакат асосий ташқи бозорлардан жуда узоқ ва логистика унинг учун жуда қиммат. Кўп йиллик халқаро тажрибамиз шуни кўрсатмоқдаки, маҳсулот сифатини 15-20 фоизга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларни кўпайтириш орқали кўплаб ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулоти қиймати ва даромадини камида икки баробар оширишга эришиши мумкин!”.

Европага борганлар хам билади.  Мевалари бизники каби маззали эмас дейишади.  Уларга худди ўшандай мевалар керак.  Махаллий навларга умуман хусамат йўқ.  Гап тонналаб экспорт қилинадиган махсулотлар учун.  Экспорт қилмоқчисиз,  демак уларнинг талаби билан хисоблашишга мажбурсиз.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

https://t.me/agro_hayot