Get Mystery Box with random crypto!

Кузда нок ейишни унутманг Кузги мавсумда касал бўлмаслик учун | Агро хаёт

Кузда нок ейишни унутманг

Кузги мавсумда касал бўлмаслик учун нок истеъмол қилиш керак. Нок иммун тизимини мустаҳкамлаш билан бирга юракни соғломлаштириш учун ҳам фойдалидир, дейилади.

Нокнинг саломатлик учун фойдали томони шундаки, унда лейкоцитларни мустаҳкамловчи жуда кучли таъсирга эга элементлар мавжуд. Ушбу қон ҳужайралари эндоген ва экзоген моддалар таъсиридан ҳимоялайди. Бундан ташқари, нок таркибида мис бўлиб, у соғлиқ учун муҳим микроэлементларни ўзлаштиришни яхшилайди.

Шунингдек, бу мевада пектин бор, бу эса жигар ва буйраклар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. У организмдан турли токсинларнинг чиқишига олиб келади.

Нок кўп овқатланиш ва ортиқча вазн тўплашнинг олдини олиши билан ҳам катта аҳамиятга эга, зеро кузги-қишки мавсумда кўпчилик вазн тўплайди. Бу мевадан тайёрланган мураббо буйраклар касалликлари ва циститга йўлиққан кишилар учун айни муддаодир.

Кузги мавсумда касал бўлмаслик учун шифокорлар қатор маҳсулотлар номини эълон қилишди. Булар - қизил пиёз, кале карами, брокколи, қизил олмалар хам.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

https://t.me/agro_hayot