Get Mystery Box with random crypto!

Эхинацея АҚШ шарқий қисми ўсимлиги. Ўзбекистонда манзарали ва | Агро хаёт

Эхинацея

АҚШ шарқий қисми ўсимлиги.
Ўзбекистонда манзарали ва доривор ўсимлик сифатида етиштирилади.
Эхинацея кўп йиллик ўсимлик,
бўйи 1 м. Туплари 0,5 м диаметрни эгаллайди. Иқлимга боғлиқ
равишда май ойи охиридан ёки июль бошидан гуллайди.
Алоҳида гуллари гермафродит. Ўсимлик ҳашаротлар (капалак, ари) ёрдамида чангланади. Одатда уруғлари орқали кўпайтирилади.
Ўсимлик катта майдонга экиш учун қуёш нури яхши тушадиган майдон танланиши керак. Ўсимлик ниҳолларини экиш учун танланган майдон сентябрь ойида ҳайдашдан олдин 50 тонна гўнг, 100 кг фосфор гектарига солинади. Майдон
25-30 см чуқурликда ҳайдалади, молаланади. Кўчатлар
қатор оралиғи 70 см, туп оралиғи 25 см масофада экилади.
Мавсум давомида 8-10 марта суғорилади, 2 марта культивация
қилиниб, бегона ўтлардан тозаланади. Тоғолди адирликларининг текисликларида, суғориш имконияти яхши бўлган унумдор тупроқларда
етиштириш мумкин.
Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

T.me/agro_hayot