Get Mystery Box with random crypto!

Помидор куяси Помидор куяси  очиқ далаларда помидорнинг бутун | Агро хаёт

Помидор куяси

Помидор куяси  очиқ далаларда помидорнинг бутун ўсиш даврида, айниқса, парваришлаш агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилмаган майдонларда ўсимликларнинг ўсиш нуқтасидаги куртаги, шунингдек, барглари, поялари ва мевалари, айрим ҳолларда поянинг илдиз бўғзиларини зарарлайди. Хосилни 100 % гача нобуд қилиши мумкин!

Узунлиги 5-7 мм, қанот ёзганида 8-10 мм, туси қўнғир ёки кумушсимон, олд қанотларида характерли қора доғлари бор, мўйловлари ипсимон.

Урғочиси тухумларини алоҳида-алоҳида ёки гуруҳлаб, 250-300 тагача тухум қўяди ва йил давомида 10-12 тагача авлод беради.

Ўсимликка куянинг асосан личинкалари зарар келтириб, у баргнинг ички қисмига кириб олиб озиқланади ва икки ҳафта давомида яшаб катта зарар келтиради.

ушбу зараркунандага қарши курашишнинг биринчи шарти – помидор экилган майдонларда итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларни ёнма-ён экмасликдир. Қолаверса, сабзавотлар экилган майдонларда феромон тутқичлар ёрдамида назорат олиб бориш ҳамда кимёвий препаратлар билан уларга ишлов бериш тавсия қилинади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot