Get Mystery Box with random crypto!

#Мадад_жавоб_беради Савол: Мактабда директор ўринбосари лавоз | Advice.uz huquqiy axborot portali

#Мадад_жавоб_беради

Савол: Мактабда директор ўринбосари лавозимида ишлайман. Асосий лавозимимдан ташқари қўшимча равишда дарс беришим мумкинми?

Жавоб
: "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 23-бандига кўра, умумтаълим муассасасининг раҳбар ходими (директор ва унинг ўринбосарлари) томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилганлиги (ўқув юкламаси юритилишига) ҳамда улар томонидан бажарилган дарс соатларига соатбай ҳақ тўланганлиги ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатини кўриб чиқиш мезонларидан бири эканлиги белгиланган.

Шунга кўра, директор ўринбосари бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи сифатида дарс бериши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |