Get Mystery Box with random crypto!

#Янгиликлар 2021-2022 ўқув йилидан абитуриентларга хоҳлаганч | Advice.uz huquqiy axborot portali

#Янгиликлар

2021-2022 ўқув йилидан абитуриентларга хоҳлаганча таълим йўналишини танлаш имкониятини бериш таклиф этилди

Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов ЎзА га берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, агар бу таклиф амалга оширилса, абитуриент тўплаган баллари билан танлов босқичида аввалгидек 5 тагача эмас, балки чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади.

Лекин бунда тест синови топширган фанлар мажмуи мос келадиган йўналишлар танланиши керак бўлади. Мажид Каримов бу "ўқишга кириш имконияти кескин оширишини" айтган.

Шунингдек, ДТМ директори «бундай ўзгаришни жорий этиш учун тест синови топшириладиган фанларга, уларнинг кетма-кетлигидан қатъи назар, бир хил балл берилиши талаб этилади» дея таъкидлади.

Каналга уланиш
https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |