Get Mystery Box with random crypto!

#Янгиликлар Эндиликда жисмоний шахслар ҳам кўп қаватли уйлар | Advice.uz huquqiy axborot portali

#Янгиликлар

Эндиликда жисмоний шахслар ҳам кўп қаватли уйлар олдидаги автотураргоҳ учун солиқ тўлайди

Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Шодиёр Аҳмедов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

«2021 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахсларнинг кўп қаватли уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари мол-мулк солиғи объекти қаторига киритилди. Кадастр идоралари томонидан автомашина турар жойи учун алоҳида кадаст ҳужжати ва қиймати расмийлаштирилади» — деди Аҳмедов.

Таъкидланишича, автомашина турар жойлари учун солиқ кадастр қийматидан 0,23 фоиз ставкада тўланади.

«Мисол тариқасида, автотураргоҳнинг кадастр қиймати 11 млн сўм бўлса, йиллик мол-мулк солиғи миқдори — 25 300
[11 млннинг 0,23 фоизи — 25 300] сўм қилиб белгиланади. Тўлов муддати 15 апрель ва 15 октябрь», — деди ДСҚ вакили.

Бунга қадар жисмоний шахслар автотураргоҳга юридик шахслар учун назарда тутилган 2% ставкада
[11 млннинг 2 фоизи — 220 минг] мол-мулк солиғини тўлар эди.

Каналга уланиш
https://t.me/advice_uz