Get Mystery Box with random crypto!

Девонайи Ҳақгўй

Telegram kanalining logotibi adolat_kuychisi — Девонайи Ҳақгўй
Kanal manzili: @adolat_kuychisi
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 47.05K
Kanalning ta’rifi

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot
Қадрдонимиз: @VafoMumin
Реклама хизмати: @baraka_ads_agency
Девонанинг икир-чикир фикрлари: @devona_live

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2024-05-14 12:40:36
Яшайвериб, Қуръон нақадар ҳақ сўзлаганини англаяпман.

Мана бу лаънатланган қавм вакиллари Ғазога юборилаётган инсонпарварлик ёрдамини шу йўсинда йўқ қилишмоқда.

Энг қизиқ жиҳати шундаки, бутун дунё бўйлаб сазойи қилинган. жугутлар шу даврга қадар Ислом ўлкаларидагина тинч яшашган. Энди эса нонкўрлигини кўринг!

МашаАллоҳ! Қуръон нақадар рост сўзлайди…

@adolat_kuychisi
37.1K views09:40
Ochish/sharhlash
2024-05-14 10:08:47
Ортиқхўҳаевнинг ходимлари берадиган “ижтимоий пакет”лари, очиғи, унга нисбатан ҳурматимни оширди.

@adolat_kuychisi
43.4K views07:08
Ochish/sharhlash
2024-05-14 05:01:07
Сиёсий ҳазил...

@adolat_kuychisi
34.0K views02:01
Ochish/sharhlash
2024-05-13 19:00:17
Қаердасиз, сизни иш қидиряпти

Ҳар куни ўқитувчидан тортиб уй бекаси учун ҳам мос келадиган иш ўринлари жойлаб борилади.

Ўзингизга муносиб бўлган офлайн ва онлайн ишларни ўтказиб юбормасликнинг эса битта йўли бор.
28.1K views16:00
Ochish/sharhlash
2024-05-12 16:01:38
Жириновский жуда ҳақ фикр билдирган. Ўзлари юракларга алам тўлдиришади, қасос оловини ёқишади. Эртага ўзларининг ишини ўзларига қайтаришса, буни терроризм деб аташади.

Аслида терроризмга эмас, уни келтириб чиқарадиган омилларга қарши курашиш керак. Террорга қўл ураётганларнинг аксариятининг юрагида алами бор.

Хуллас, бугун икки тоифа террорчилар бор: бири - “қонуний” террорчилар, иккинчиси - қасоскор террорчилар…

Энди ўзингизга савол беринг: асл террорчи ким!?

@adolat_kuychisi
14.5K views13:01
Ochish/sharhlash
2024-05-11 18:00:43
Қарға булбулликка даъвогар,
Эшак дулдулликка даъвогар.
Ҳар не даъво даврида, ажаб,
Қул ҳануз қулликка даъвогар.

Амир Худойберди

@adolat_kuychisi
21.6K views15:00
Ochish/sharhlash
2024-05-11 16:34:15
Либералларни қийнайдиган ролик бўлибди)))

Манба

@adolat_kuychisi
23.8K views13:34
Ochish/sharhlash
2024-05-11 10:01:27
Кўчадан косметика маҳсулотларини сотиб олишда эҳтиёт бўлинг!

Божхона қўмитаси томонидан тайёрланган ушбу лавҳада “импорт товар” ниқоби остида ўзимизда яширин цехларда тайёрланаётган саломатлик учун зарарли косметика воситалари ҳақида гап боради.

Арзон экан деб дуч келган жойдан косметика воситаларини сотиб олманг, агар соғлигингиз ўзингиз учун қадрли бўлса!

Мендаги маълумотларга қараганда, ушбу цехнинг жиноий фаолияти яна йўлга қўйилган. Ахир, биз ҳамма нарсанинг иложи бор ватанда яшаймиз-ку…

Агар малол келмаса, огоҳлантириш юзасидан ушбу постимизни ўзингиздаги гуруҳларга ташлаб қўйинг!

@adolat_kuychisi
43.9K views07:01
Ochish/sharhlash
2024-05-11 08:20:29 Илмга навбатда турмадик!
 
Ош деса, йиғилдик малахдек,
Юзимиз китобга бурмадик.
Нафс учун уришдик, талашдик,
Илмга навбатда турмадик!
 
Бугун-чи миллатнинг онги паст,
Жаҳолат майидан юрар маст,
Ўзига душман ҳам қасдма-қасд,
Илмга навбатда турмадик!
 
Тиллолар сарфладик кайф учун,
Шайтоннинг пешоби ҳайф учун,
Чақага оғриндик ҳарф учун,
Илмга навбатда турмадик!
 
Авлодлар бўлишди мардикор,
Хорижда дарбадар, итдан хор,
Эй миллат, ҳолингдан қилгин ор,
Илмга навбатда турмадик!
 
Ҳар ерда порахўр, ўғрилар,
Кулгига олинар тўғрилар,
Билмам, ким хатомиз тўғрилар,
Илмга навбатда турмадик!
 
Кўзимиз алдаган ёлғонлар,
Интернет, ойнайи жаҳонлар,
Уйғонинг, биродар, ёронлар,
Илмга навбатда турмадик!
 
Эъзозда фоҳиша, раққослар,
Онги паст отарчи, паққослар,
Бунда хор олимлар, ваққослар,
Илмга навбатда турмадик!
 
Халқ бугун ишқибоз нодонга,
Орқасин шиширган шайтонга,
Эътибор қаратмас урфонга,
Илмга навбатда турмадик!
 
Хаёлда оғринмай бой бўлса,
Остида энг сўнгги той бўлса,
Егани ҳар куни мой бўлса,
Илмга навбатда турмадик!
 
Амалдор кетини яласа,
Амаллаб халқини таласа,
Дунё деб қалбида талваса,
Илмга навбатда турмадик!
 
Бу миллат мудрайди ғафлатда,
Фарзанди газларда навбатда,
Илмсиз ўламиз, албатта,
Илмга навбатда турмадик!
 
Илмсиз қараммиз, қулдирмиз,
Тириклай ёнамиз, кулдирмиз,
Қадри йўқ, бир чақа пулдирмиз,
Илмга навбатда турмадик!
 
Девонайи Ҳақгўй (2020 й.)
 
@adolat_kuychisi
41.3K views05:20
Ochish/sharhlash
2024-05-11 07:30:30 Маккага яёв жўнаш ҳам эрмакка айланяптими?

Бу постим учун хойнаҳой танқидларга учрасам керак. Бироқ айнан кўпчилик сингари фикрламаганим учун ёзганларимни ўқийсизку, шундайми? Демак тўғри тушунишингизга умид қиламан.

Ҳаж ва умрага велосипедда кетиш ёки ота-онасини аравага солиб жўнаш урф бўлди. Деярли ҳар куни шундай лавҳаларни кўрамиз. Қирғиз киноижодкорлари бу ҳақда фильм ишлаб ташлашди. Тренднинг энг чўққиси – каттақўрғонлик 70 яшар онахоннинг битта ўзи велосипедда суриб юбориши бўлди.

Бу нима, илмсизликми, диққатни жалб қилишми ёки шунчаки бекорчилик? Ахир пайғамбаримизнинг ўзи ҳам “енгилини танланглар, чуқурлашманглар” дея ўгит бермаганмилар. Тўғри, қадимда Маккаю-Мадинага пиёда борганлар кўп бўлган. Лекин у пайтда айтарлик уловнинг ўзи йўқ эди, бори ҳам кўпга чидамаган. Қолаверса, давлатларда аниқ чегаралар, бугунгидек қатъий ҳужжатлар бўлмаган. Аниқки, ҳозир таваккал қилаётганларнинг мутлақ кўпчилиги на тил билади, на чегаралардаги виза муаммолари ҳақида тасаввурга эга. Умуман, улар биринчи марта юртидан чиқаётган бўлсалар неажаб.

Айниқса ўзи йўлга чиққан онахонни олайлик. Бу хавфсизлик нуқтаи назаридан калтабинлик, диний жиҳатдан эса мутлақ мумкин бўлмаган ҳолат. Аёл киши ёшидан қатъи назар албатта маҳрами билан бориши шарт. Онаси ёки опасини шунча узоқ йўлга, довону-зовларга, чўлу-биёбонлар оша ўтган йўлларга жўнатганлар қаерлари билан ўйлашди экан а? Наҳотки шу қаҳрамонлик бўлса?!

Самолётлар, автобусу-машиналар ҳам Аллоҳнинг бандасига инъом қилган неъмати. Уларни рад этиш ақлдан эмас, аксинча, ўрнида фойдаланиш, муборак қилиб берилган жонни эса асраш керак. Айниқса аёллар!

P.S.: Ана энди бошланглар – “Бунинг савобини билмайсан”, “Сенинг нима ишинг бор?”...

Аброр Зоҳидов (@az_sss)

@adolat_kuychisi
23.8K views04:30
Ochish/sharhlash