Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқдаги “Тонг саҳарда йиғилиш ўтказишнинг гашти бў | Девонайи Ҳақгўй

Ижтимоий тармоқдаги “Тонг саҳарда йиғилиш ўтказишнинг гашти бўлак-да...” сарлавҳали хабар юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш ўтказди.

Бугун эрталаб ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида, вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратулло Одинаев Тошкент вилояти ҳокимлигига борди.

Инспекция ходимлари соат 07:10 атрофида ҳокимият биносига кириб боришганда, мажлис ўтказилаётганлигини аниқлашди. Бироқ, йиғилганлар вазирлик вакилларини кўриши билан мажлисдан чиқиб кетишган.

Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд.

Меҳнат вазирлиги (қисқартириб)

Айниқса, "мажлисдан чиқиб кетишган" деган жойига маза қилдим. "25 соат"нинг рейдлари бўлиб кетибди-да буёғи...

@adolat_kuychisi