Get Mystery Box with random crypto!

​​'Ҳаёт пульти' деган фильм бўлар эди. Қаҳрамон ҳаётидаги бирх | Девонайи Ҳақгўй

​​"Ҳаёт пульти" деган фильм бўлар эди. Қаҳрамон ҳаётидаги бирхилликлардан зерикиб юрганида бир одам унга ҳаётидаги баъзи жараёнларни бошқарадиган пульт беради. Натижада, қаҳрамонимиз ҳаётидаги ўзига ёқмайдиган оилавий жанжаллар, мансабдаги кўтарилишлар билан боғлиқ кунларни ўтказиб юбораверади.

Пульт эса бу жараёнларни ўз алгоритмига қабул қилиб, бора-бора ўз-ўзидан бажарадиган бўлиб қолади. Энг даҳшати, бу жараёнларни тўхтаишнинг иложи бўлмайди ва қаҳрамоннинг умри бир неча кунда армонли якунига етади...

Хуллас, бу орқали нима демоқчиман? Ҳаётингизнинг ҳар лаҳзасини қадрланг! Илло, ҳар бир яхши ва ёмон кунингиз умрингизга ўзгача мазмун беради.

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал, умрнинг ҳар дами ғанимат...

@adolat_kuychisi