Get Mystery Box with random crypto!

897. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу ал | Abdurashid domla ma'ruzalari

897. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менинг қиёмат кунидаги дўстларим муттақийлардир. Агар насаб насабдан яқин бўлса ҳам. Одамлар ҳузуримга амаллар ила келганларида сизлар бўйнингизда дунёни кўтариб келиб, «Эй Муҳаммад деманглар. Мен «Йўқ: Йўқ» демайин», деб бир йўла ўгирилиб олдилар».

Шарҳ:
Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақвонинг фазли ҳақида, ҳар бир амал фақат ўз эгасига фойда бериши ҳақида айтмоқдалар. Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўламан, деган одам фақат тақвони ўзига лозим тутиши керак экан. Ҳатто насаби у зотга яқин бўлган одам ҳам қиёмат куни бўйнига дунёни юклаб борса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан юз ўгирар эканлар.
Бундай ҳолдан Аллоҳ таолонинг Ўзи сақласин.