Get Mystery Box with random crypto!

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга мўлжалланган махсус квот | Abadiy SadoUz

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга мўлжалланган махсус квотага тавсиянома олиш учун ариза топшириш муддати 8 июнь куни якунланади

Маълумки, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномасига эга эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун ОТМга киришда қўшимча 4 фоизли грант ажратилади.

Тавсиянома учун талабгорлар ҳужжатлари xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда жорий йил 8 июнига қадар қабул қилинади.

Тавсиянома хотин-қизларга қандай имтиёз бериши ҳақида мана бу ерда тушунтирганман:
https://t.me/xushnudbek/10113

Тавсиянома олишга талабгорлар қуйидаги тоифалардан бирига мос бўлиши керак:

Кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар (оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (920 минг)нинг 0,527 баравари (485 минг)дан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила);

Тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

Турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

Ногирон фарзанди бўлган, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида (ижарада) яшаётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

Ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Маълумот учун, тавсиянома олишнинг ўзи талаба бўлишни англатмайди. Бироқ тавсиянома билан танловда иштирок этган хотин-қизлар орасидан энг юқори натижа кўрсатганлар тўплаган баллари кетма-кетлигига кўра давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.