Get Mystery Box with random crypto!

Қадим замонда бир одам уйланди. Биринчи куни онаси ва хотини б | Abadiy SadoUz

Қадим замонда бир одам уйланди. Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига дақ этиб қўйди.

Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ мени талоқ қиласан, деб туриб олди. Сабабини сўраган эди:

- Қон тортади, сендан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, - деб жавоб берди аёл.

Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор.

Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.

Қазоро, бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига, мени ўша одамнинг олдига олиб боринглар, деди. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:

- Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз. Кейин болаларига қараб деди:

- Аллоҳ учун унга эътибор бериб қўйинглар!

Ҳар бир эркак ва аёл унутмасинларки, қон тортади ва ҳар ким экканини ўради.

https://t.me/AbadiySado_uz