Get Mystery Box with random crypto!

Қабул бошланишига 10 кун қолди, аммо квоталар ҳали тасдиқланма | Abadiy SadoUz

Қабул бошланишига 10 кун қолди, аммо квоталар ҳали тасдиқланмади

Абитуриентлар учун жуда ҳаяжонли кунлар яқинлашмоқда.

Қоидага кўра, ҳар йили ОТМларга ҳужжат топшириш 15 июндан бошланиши керак. Аммо қабул жараёни ушбу муддатдан кеч бошланган пайтлар жуда кўп кузатилган. Масалан, ўтган йили ҳам квоталар кеч тасдиқланди ва қабул кеч бошланди.

15 июнгача атиги 10 кун вақт қолди. Лекин квоталар ҳали йўқ. Президент қарори билан асосий квоталар тасдиқлангандан кейин ҳам қабул дарров бошланиб кетмайди. Давлат қабул комиссияси тиллар кесимида квоталарни тасдиқлашини кутиш керак. Бундан ташқари жорий йилда илк марта молиявий мустақиллик берилган ОТМлар ўзларининг тўлов-контракт асосидаги квоталарини ўзлари белгилайди.

Хуллас, шу 10 кун ичида шунча ишга улгуриладими? Қани, кўрамиз, кузатамиз ва кутамиз (лекин шахсан менда улгуришларига шубҳа бор, қабул яна кеч бошланса керак)