Get Mystery Box with random crypto!

МАКТАБЛАРДА ДАРС ТАҚСИМОТИ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ КЕРАК? #Са | MAKTABDA TAʼLIM

МАКТАБЛАРДА ДАРС ТАҚСИМОТИ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ КЕРАК?

#Савол
Умутаълим мактабларида дарс тақсимоти қандай амалга оширилиши керак? Кўп мактабларда мактаб директори, ЎТИБДЎ ўзи дарсларни тақсимлайди. Аслида бу борада қонунчиликда нима дейилган?

#Жавоб
Илгари мактабларда дарс соатларини тақсимлаш бўйича аниқ бир мезон белгилаб берилмаган эди. Шунинг учун ҳам кўп ҳолларда мактаб директори ёки ЎТИБДЎ ўз қарашларидан келиб чиқиб дарсларни тақсимлар эди.

Хабарингиз бўлса, 2020 йил 30 июнда Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг қарори билан тасдиқланган “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида” низом Адлия вазирлигида 3271-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Ушбу низомга мувофиқ ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланиши белгилаб қўйилди:

Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
Ўкитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
Чет тили ва SТЕАМ фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR В2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
ТОР-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
Aсосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
Ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
Республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўкитувчилар;
Олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
Биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
Асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
Иккинчи малака тоифага эга ўкитувчилар;
Педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
Белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
Олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
Қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
Олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
Педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
Олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
Олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

Ўқитувчи юқоридаги белгиланган кўрсаткичларнинг бир нечтасига эга бўлганда, кўрсаткичларнинг энг устуворини инобатга олган ҳолда дарс соатлари тақсимланади.

Айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланади.

Юқоридаги кўрсаткичлар бўйича устунликка эга бўлган ўкитувчилар бемалол максимал миқдорда дарс олиши мумкин.

Халқ таьлими инфо

“Ziyoli Pedagog” kanaliga obuna bo‘ling:
https://t.me/ziyolipedagog