Get Mystery Box with random crypto!

#хабарнома Халқ таълими педагоглари диққатига! Хабаринги | ЗИЁКОР (ўқитувчи мураббийлар канали)

#хабарнома

Халқ таълими педагоглари диққатига!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4963-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сонли қарорларига мувофиқ, халқ таълими тизимидаги педагог ходимлар узлуксиз ҳар йили йил давомида ўз малакаларини ошириб боришлари белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, фан ўқитувчилари учун Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг "Узлуксиз касбий таълим" махсус электрон платформаси орқали онлайн малака ошириш курслари 2022 йил январь-май ойларида босқичма-босқич жорий этилди.

Шунингдек, офлайн шаклда ҳудудий малака ошириш марказларида ҳам ташкил этилмоқда.

Педагог устозларга платформадан рўйхатдан ўтиб, 2022 йилнинг 31 декабрь санасига қадар белгиланган тартибда малака ошириш курсларида қатнашишлари ҳамда сертификат олишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз!

“Узлуксиз касбий таълим” платформаси билан боғлиқ саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг "Кўмак берувчи техник ёрдам хизмати" йўлга қўйилган.

Операторлар 24/7 режимда Сизнинг саволларингизга жавоб берадилар.

А.Авлоний номидаги миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube