Get Mystery Box with random crypto!

“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Р | ЗИЁКОР (ўқитувчи мураббийлар канали)

“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

Бугун пойтахтимиздаги “Симпозиумлар саройи”да “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари, турли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Танловнинг финал босқичида:

1-ўринни эгаллаган Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 97- мактаб жамоаси – 500 миллион сўм;
2-ўринни эгаллаган Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги 40-мактаб жамоаси – 400 миллион сўм;
3-ўринни эгаллаган Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги 5-мактаб жамоаси – 300 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотига эга бўлди.

Батафсил маълумотлар кун давомида эътиборингизга ҳавола этилади.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram