Get Mystery Box with random crypto!

ZIYO FORUM UZ

Telegram kanalining logotibi ziyoforum_uz — ZIYO FORUM UZ Z
Telegram kanalining logotibi ziyoforum_uz — ZIYO FORUM UZ
Kanal manzili: @ziyoforum_uz
Toifalar: Siyosat , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.48K
Kanalning ta’rifi

📚 Ilm-fan va ta'lim-tarbiyani rivojlantirish xalqaro fondi
🔸 Instagram: instagram.com/Ziyo_Forum/
🔸 Facebook: fb.com/ZiyoForum
🔸 Telegram rus tilida: @ZiyoForum
🔸 Sayt: https://ziyoforum.uz/

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 4

2021-02-06 14:05:11
Ҳозирги кунда маълумотлар шунчалик кўпки, биз иложи борича кўпроқ билим олишни ва энг муҳими уларни эслаб қолишни истаймиз!

Шундай экан, эслаб қолишда ёрдам берувчи ушбу 2 услубни сақлаб олинг!

«Aжратиб такрорлаш»
Ушбу метод бир мунча вақт ўтгач, эслаб қолмоқчи бўлган маълумотни такрорлашни талаб қилади.

Масалан, янги мавзуни ўрганаётган бўлсангиз ва у сизга қийинлик қилса, ўрганишдан қочиш ўрнига, уни бир ой, олти ой ва бир йилдан сўнг қайта ўқинг.

«50/50» услуби
Бу яна бир ёндашув. Унинг маъноси шундаки, вақтнинг 50 фоизини нимадир ўрганишга, қолган 50 фоизини уни кимгадир ўргатишга сарфлаш керак.

50/50 қоидаси маълумотни ўрганиш, таҳлил қилиш, сақлаш ва эслаб қолишда ёрдам беради.

Мисол учун, китобни тўлиқ ўқиш ўрнига, уни ярмигача ўқиш ва қолган қисмини давом эттиришдан олдин ўқилган қисмни кимгадир сўзлаб бериш керак.

Шунчаки, синаб кўринг!

@Ziyoforum_uz
354 views11:05
Ochish/sharhlash
2021-02-03 11:18:18
Ҳар биримизда ёмон кун бўлиб туради.
Ҳаётдаги энг тушкун ҳолатларда қандай қилиб кайфиятни кўтариш ва яхшиликларни топиш мумкин?

Биз сиз учун ёқимсиз кунларни енгиш учун ажойиб маслаҳатларни жамладик

Санъат учун вақт ажратинг. Театр, музей ёки кинога боринг.

Ҳазил қилинг. Одам — бу ижтимоий мавжудот бўлиб, атрофидагиларга қувонч улашиб ўз қайғуларидан халос бўлади.

Қайғули мусиқа тингланг. Парадоксга ўхшаши мумкин, аммо мусиқа катарсисни ҳис қилишга ёрдам беради ва кайфиятни яхшилайди.

Мева ва сабзавотлар енг. Нафақат шоколад, балки олма ёки сабзи ҳам мияни хурсанд қилиши, бундан ташқари ижодкорлик қобилиятини яхшилаши мумкин.

Ўзингиз учун табиат қўйнида таътил уюштиринг. Тоза ҳаво ва шаҳар ҳаёти берадиган стресснинг йўқлигидан завқ олинг.

Дўстларингиз билан вақт ўтказинг. Яқинлари билан ўз хавотирларини бўлишувчи инсонлар энг бахтлилардир.

Ва энг муҳими нима бўлганда ҳам ёдда тутинг: бу шунчаки ёмон кун, ёмон ҳаёт эмас.

@Ziyoforum_uz
387 viewsedited  08:18
Ochish/sharhlash
2021-01-29 13:04:47
Ziyo Forum да «Қизлар ва аёллар клуби» ўз иш фаолиятини бошлади.

Клуб доирасида:
— муваффақиятга эришиш сирлари;
— бахтли аёл формуласи;
— иш ва оиладаги мувозанат каби масалалар тренерларимиз томонидан ёритилди.

Клуб йиғилишлари ҳар пайшанба куни соат 15:00 да Фонднинг консультация хонасида бўлиб ўтади.

Қандай қилиб клубга аъзо бўлиш мумкин?
— Бу жуда осон, Фонд биносига келиш ва анкета-аризани тўлдириш кифоя.

Бизнинг манзил:
Тошкент ш., Олмазор тум., Университет кўч., 12
Бизнинг локация

@Ziyoforum_uz
452 views10:04
Ochish/sharhlash
2021-01-27 15:24:37 Тоғаев Aнвар – Aльманах «100 та ёш тадқиқотчи» лойиҳаси иштирокчиси, Тошкент давлат транспорт университети, Машиналар технологик ишончлилиги кафедраси мудири, PhD, доцент. Унинг тадқиқоти транспорт воситалари рамаси конструкциясининг динамик параметрларини ҳисоблашнинг сонли усулларини ишлаб чиқишга қаратилган.

«Менинг лойиҳам кўп тармоқли фермер хўжаликлари шароитларида фойдаланиш учун турли алмашинувчи кузовлар билан фойдаланиладиган юқори унумли ва тежамли универсал трактор тиркамаси шассисини ишлаб чиқиш ҳақида. Лойиҳанинг афзаллиги шундаки, лойиҳа ишлаб чиқаришга жорий этилгач, кенг қамровли фермер хўжаликлари учун барча транспорт-ташув ишларида қўлланилувчи универсал шасси ва турли кузовлар орқали тиркамаларга бўлган эҳтиёжи қопланади ва катта маблағ тежаб қолинади», – дейди Aнвар.

Aнвар лойиҳа устида иш олиб боришда бир неча қийинчиликларга дуч келган. Унинг айтишича, дала синовларини ўтказиш учун тажриба полигони ва йўл шароитида кенг қамровли тажриба синов ишларини ўтказиш учун замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган илмий лабораториянинг мавжуд эмаслиги синов ишларини чўзилишига олиб келган.

Лойиҳада Ўзбекистоннинг таниқли ёш олимлари — уларнинг ютуқлари ва дуч келган қийинчиликлари ҳақида ҳикоя қилинади.

@Ziyoforum_uz
290 viewsedited  12:24
Ochish/sharhlash
2021-01-27 15:24:33
251 views12:24
Ochish/sharhlash
2021-01-25 15:33:43
Жорий йилнинг 23 январида Ziyo Forum бошчилигидаги талабаларнинг ўзини ўзи бошқарувини ривожлантириш лойиҳаси доирасида «Universe» волонтёрлик мактаби ўз фаолиятини бошлади.

Волонтёрлик мактаби 12 дарсдан иборат бўлиб, 3 ой давомида таниқли спикерлар ва мутахассислар иштирокида Ziyo Forum биносида бўлиб ўтади.

Волонтёрлик — бу қаҳрамонлик! Қаҳрамонлар сафида ўзингизни ҳис этинг.

Дўстлар! Ҳар шанба 15:00 да барча хоҳловчиларни кутиб қоламиз.

Бизнинг манзил:
Тошкент ш., Олмазор тум., Университет кўч., 12
Бизнинг локация

@Ziyoforum_uz
332 viewsedited  12:33
Ochish/sharhlash
2021-01-25 13:41:56
Up Your Skills лойиҳасининг янги оқими бошланмоқда!

Биз сиз учун менежмент бўйича 3 кунлик қизиқарли дастур тайёрладик.

Курс давомида қуйидаги кўникмаларга эга бўласиз:

Бошқарув психологияси
HR-менеджмент
Бошқарувда форс-мажор ҳолатлар

Иштирокчи бўлишни истайсизми?
Унда ҳавола орқали 28 январда бошланувчи курс учун рўйхатдан ўтинг.

Zoom платформасида кўришамиз!

Курс тили: ўзбек тили

@Ziyoforum_uz
334 views10:41
Ochish/sharhlash
2021-01-20 14:08:40 Замонавий экологик муаммолар бизни турли офатлар ва фожиаларга қарши ҳимоясиз қилиб қўяди. Aммо бунинг олдини қандай олиш мумкин?

Сувни шахсий идишда олиб юриш.
Бир одам йилига ўртача мингга яқин сув идишини ташлаб юборади. Бундан атиги 4% қисми қайта ишлашга яроқли.

Полиэтилен пакетлардан воз кечиш.
Матоли сумкалар – ечимлардан бири. Бу тежамли бўлиш билан бир қаторда, оддий пакетлардан яхшироқ кўринади.

Бамбукли тиш щёткаларидан фойдаланиш.
Пластик тиш щёткаларининг чириши учун асрлар керак. Бамбукли учун эса атиги бир неча ойлар.

Пластик найчалардан воз кечиш.
Ичимлик учун пластик найчаларни деярли ҳеч бир қайта ишлаш заводи қабул қилмайди. Натижада уларни, шунчаки, ташлаб юборишади.

Батарейкаларни тўғри утилизациялаш.
Батарейкалар – кимёвий ускуна бўлиб, барча тириклик учун хавфли ва заҳарли. Aксарият чиқинди йиғиш пунктларида эса ишлатилган батарейкалар учун махсус контейнерлар мавжуд.

Келинг, сайёрамизни асрайлик!

Тез кунда барча иштирок этиши ва ажойиб совғалар ютиб олиши мумкин бўлган экологик акция бошланади! Ўтказиб юбормаслик учун янгиликларни кузатиб боринг

@Ziyoforum_uz
401 views11:08
Ochish/sharhlash
2021-01-20 14:08:22
306 views11:08
Ochish/sharhlash
2021-01-20 11:36:23
"Гаплашамиз!" лойиҳаси доирасида ўтказилган учрашув видео ҳисоботи.

Учрашув доирасида:
Гендер тенглик, жамиятда қизлар фаоллиги мавзулари доирасида ёш тадбиркор қизлар, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари билан бўлиб ўтди.

— Ижтимоий фаоллигингизни оширмоқчимисиз?
— Етакчи ёшлар сафидан ўрин эгаллашга нима дейсиз?
— Танқидий фикрлаш қобилиятингизни шакллантиришни истайсизми?

Унда бизнинг лойиҳа, айнан, Сиз учун! Навбатдаги сонларимизни ўтказиб юборманг.

@Ziyoforum_uz
332 viewsedited  08:36
Ochish/sharhlash