2021-02-13 16:25:26
Иқлимга инновацияларингиз билан ўртоқлашинг ва ўз ғояларингизни ҳаётга тадбиқ этиш учун маблағ ва таълим олиш имконига эга бўлинг.
Aризалар 2021 йил 14 февралгача қабул қилинади.
#DestinationZero — 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган ва иқлим ўзгаришига қарши курашда янгиликларни амалга оширишни истаган ёшлар учун инновацион чақириқ. Биз жамиятда иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини енгишга ва углерод чиқиндиларининг нолга яқинлашишига ёрдам берадиган ғояларни изланишидамиз.
Совринлар:
10 нафар ғолибга 2021 йил март ойининг охирига қадар ҳар бир инновация учун 5000 фунт стерлинг миқдорида молиявий ёрдам тақдим этилади.
Иштирок этиш учун:
60 сонияли видеони #DestinationZero хештеги билан Facebook, Instagram, Twitter ёки YouTubeда улашинг.
Муддат: 2021 йил 14 феврал, Буюк Британия вақти билан соат 23:59 да.
Видеода исмингизни, ёшингизни ва яшаш жойингизни кўрсатинг ҳамда иқлимга оид инновациянгиз ҳақидаги сўзлаб беринг. Инновациялар янги бизнес моделлари, янги илмий янгиликлар ёки иқлим ҳақида огоҳлантириш тизимларини ўз ичига олиши мумкин.
Иштирокчилар ариза топшириш ва ушбу лойиҳа амалга оширилиши давомида ўз мамлакатида яшашлари шарт. Aризаларни индивидуал равишда ёки гуруҳ сифатида топширишингиз мумкин, шунингдек бир нечта инновацияларни тақдим этиш мумкин.
@Ziyoforum_uz
179 views13:25