Get Mystery Box with random crypto!

Замонавий экологик муаммолар бизни турли офатлар ва фожиаларга | ZIYO FORUM UZ

Замонавий экологик муаммолар бизни турли офатлар ва фожиаларга қарши ҳимоясиз қилиб қўяди. Aммо бунинг олдини қандай олиш мумкин?

Сувни шахсий идишда олиб юриш.
Бир одам йилига ўртача мингга яқин сув идишини ташлаб юборади. Бундан атиги 4% қисми қайта ишлашга яроқли.

Полиэтилен пакетлардан воз кечиш.
Матоли сумкалар – ечимлардан бири. Бу тежамли бўлиш билан бир қаторда, оддий пакетлардан яхшироқ кўринади.

Бамбукли тиш щёткаларидан фойдаланиш.
Пластик тиш щёткаларининг чириши учун асрлар керак. Бамбукли учун эса атиги бир неча ойлар.

Пластик найчалардан воз кечиш.
Ичимлик учун пластик найчаларни деярли ҳеч бир қайта ишлаш заводи қабул қилмайди. Натижада уларни, шунчаки, ташлаб юборишади.

Батарейкаларни тўғри утилизациялаш.
Батарейкалар – кимёвий ускуна бўлиб, барча тириклик учун хавфли ва заҳарли. Aксарият чиқинди йиғиш пунктларида эса ишлатилган батарейкалар учун махсус контейнерлар мавжуд.

Келинг, сайёрамизни асрайлик!

Тез кунда барча иштирок этиши ва ажойиб совғалар ютиб олиши мумкин бўлган экологик акция бошланади! Ўтказиб юбормаслик учун янгиликларни кузатиб боринг

@Ziyoforum_uz