Get Mystery Box with random crypto!

Zikr ahlidan so‘rang

Telegram kanalining logotibi zikr_ahlidan_sorang_islom_uz — Zikr ahlidan so‘rang Z
Telegram kanalining logotibi zikr_ahlidan_sorang_islom_uz — Zikr ahlidan so‘rang
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 242
Kanalning ta’rifi

Savol va e‘tirozlar uchun
@kanalsavol

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-11-08 17:05:50 Ўйинчоқ бор уйда намоз ўқиш

20:56 / 08.01.2019 | Жамшид | 2201

Ассалому алайкум! Болалар уйинчоғи бор уйда намоз ўқиса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Макруҳлик билан адо бўлади. Шунинг учун ўйинчоқларни бирор жойга беркитиб ўқиш керак. Валлоҳу аълам!
1.8K views14:05
Ochish/sharhlash
2020-11-08 14:02:39 Сочни жингалак қилиш ёки акси

00:00 / 17.02.2012 | eski savollar | 1797

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари.Ҳазрат, сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизни 17-жузини ўқишим жараёнида менда бир савол пайдо бўлди. Ушбу саволнинг мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз:Ҳанафий мазҳаби бўйича аёллар пардоз мақсадида агар табиий силлиқ сочли бўлса сочини сунъий равишда жингалак қилиши ёки аксинча табиий жингалак сочли бўлса сочини сунъий равишда силлиқ қилиши мумкинми ?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур ишларда соғликка зарар бўлмаса ва эри рухсат берган бўлса, бўлади.
1.8K views11:02
Ochish/sharhlash
2020-11-08 12:25:10 Сажда вақтида дуо

12:27 / 28.08.2019 | Bahodir | 1482

Ассалому алайкум! Намозга сажда вақти уч марта субҳана роббиял аладан кейин Аллоҳдан кечирим сўраб тавбаларини қабул бўлишини сўраб ёлворса мумкунми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дилдан ўтказишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
1.7K views09:25
Ochish/sharhlash
2020-11-08 06:28:29 Hojatxona odoblari qaysilar?

Savol: Xalo joyda o‘tirishning ham odoblari bor ekan. Ular qaysilar?

Javob: Xaloga chap oyoq bilan kirib, o‘ng oyoq bilan chiqish kerak. Xaloda chap yonni qibla tarafga qilib, og‘iz va burunni yeng bilan berkitib, avrat va iflos joylarga nazar qilmay, chap oyoqqa og‘irlikni solib o‘tiriladi. Xaloga Alloh taolo va Uning rasullari ismlari, oyat, hadis va masalalar bitilgan kitob yoki qog‘oz va shu kabi narsalarni olib kirish yaramaydi.

Xaloda yalang‘och va boshyalang o‘tirish, avratni hojatdan ziyod yalang‘ochlash makruhdir. Balg‘am va burun suvlarini iflosga tashlamaslik kerak. Xaloda yozib-chizish, gapirish odobsizlik hisoblanadi. Hojat chiqarilgach, chap qo‘l yordamida kesak, tosh, maxsus chiqarilgan xalo qog‘ozi, eski latta yoki eski paxta bilan tozalaniladi. Ammo unda suyak, qirrali tosh, yangi mato va yangi paxta, tezak, pishiq g‘isht, sopol, taxta va o‘t-o‘lan ishlatilmaydi.

Qabriston, yo‘llar, daraxtlar osti, suv, ariqlar labi, axlatxonalar, kovak va yoriqlarga hojat chiqarmaslik kerak.

Dinda savolim bor

        
2.0K views03:28
Ochish/sharhlash
2020-11-08 06:28:25 Ҳожатхонага кириш ва чиқишда бажариладиган 10 амал

muslim.uz

Шрифт ўлчами  

Ҳожат кучаймасдан олдин ҳожатхонага бориш. Ҳожат қистаб турганда намоз ўқиш макруҳ. Шу сабабли, ҳожатхонага ҳожат танглиги кучаймасидан олдин бориш лозим. Ҳожатхонага оят, ҳадислар ёзилган нарсалар билан кирмаслик. Халога оят, ҳадис, Аллоҳ таолонинг ва пайғамбарларнинг номлари ёзилган нарсалар билан кириш мумкин эмас. Уларни ташқарига қолдириш керак. Ҳожатхонага бош кийим билан кириш. Зеро, бошяланг кириш макруҳдир. Ҳожатхонага чап оёқ билан кириш. Киришдан олдин ушбу дуони ўқиш:

بِسْمِ اللهِ، اَللّٰــهُمَّ إِنّيِ أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبْثِ وَالْخَبَائِثِ

“Бисмиллаҳи, Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал хобаис”

“Аллоҳим, Сендан эркак ва урғочи шайтонлардан паноҳ тилайман”. 

Тана оғирлигини чап томонга босиб ўтириш. Покланадиган воситани тоқ ишлатиш. Истибро ва истинжони чап қўл билан қилиш.

Истибро – сийдик чиқмай қолгунга қадар олат учига чап қўлда кесак каби намликни шимиб оладиган нарсани тутиб туриш. Эркакларга уни қилиш вожибдир. Бунинг учун ҳожат ўрнидан туриб, пешоб йўлига кесак тутиб юриш, силкиниш ёки йўталиш керак. Сийдик йўлида ҳеч нарса қолмаганига тўла ишонч ҳосил бўлгач, сув билан тозаланилади.

Истинжо – кесак каби нарсалар ва сув билан тозаланишдир. Чап қўл билан қилиш мустаҳабдир. 

Ҳожатхонадан ўнг оёқ билан чиқиш. Чиққандан сўнг ушбу дуони ўқиш:

غُفْرَانَكَ

“Ғуфронака”

“Аллоҳим, Сендан мағфират қилишингни сўрайман”.

“Алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба ъаннил аза ва ъафаний”

“Мендан азиятларни кетказиб, офиятда қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин”.

 

Даврон НУРМУҲАММАД
1.6K views03:28
Ochish/sharhlash
2020-11-07 17:21:56 Ғусл қилмасдан юриш

15:40 / 26.06.2018 | Sarvarbek | 3524

Ассалому алайкум! "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати, эр ва аёл жинсий алоқадан сўнг ғусл қилмаса гунохи борми? Баъзи бир одамлар алоқадан кейин ғусл қилмас экан. Ҳозирги ёш оилаларда бу холат кўп учрамоқда, бу илимсизликданми ёки эринчоқлик орқасидаги гунохми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ғусл қилмаслик гуноҳларни калити бўлади. Биринчидан намозлар қолади, бу улкан гуноҳдир. Ўзгаларни ҳам маънавий нопок, дилини хира қилади. Улар бор жойда фаришталар кетиб жинларнинг энг бузуқлари ҳозир бўлади. Валлоҳу аълам!
1.3K views14:21
Ochish/sharhlash
2020-11-07 17:21:56 Қишлоқ шароитида ғусл тўғрисида

09:44 / 15 январь | Nozimjon | 574

Ассалому алайкум! Эр-хотин қўшилгандан кейин ғусл қилмасдан тахорат билан юриб намоз ўқиса бўладими? Қишлоқ жойдан бўлганимиз учун бизда хар куни ёки кун ора ғусл қилишга шароит сал ёмонроқ.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шароитни қилингда. Ётишдан олдин ғуслнинг шароитини кўриши керак. Валлоҳу аълам!
1.3K views14:21
Ochish/sharhlash
2020-11-07 17:09:47 Муслималарнинг баланд пошнали оёқ кийими

18:55 / 11.07.2018 | Zarina Baymurodova | 3033

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, айрим интернет сайтларида муслима аёлнинг баланд пошнали оёқ кийими кийиши уларнинг хижобини номукаммал қилади ёки бунда муслима яҳудий аёлларга ўзини ўхшатади деган сўзларга дуч келдим. Шу фикрлар асослимикин? Бугун расмий медицина кундалик турмушда 5смли пойафзал кийиш соғликка фойдали дейишмоқда. Илтимос, шу масалада аник фикр билдирсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда авратини беркитиб туриши, вақтида намозларини қоим қилиши энг асосий нарса. Ёмон сифатдаги аёллар каби кийинмасалар бўлди. Валлоҳу аълам!
1.3K views14:09
Ochish/sharhlash
2020-11-07 11:10:38 ёки ўша олимни фисқ ишлари, ғийбат қилиш одати бўлса ўша ишини қораласа кофир бўлмайди. Валлоҳу аълам!
1.3K views08:10
Ochish/sharhlash
2020-11-07 11:10:38 Олимларни мазах қилиш

20:21 / 27 октабрь | Zukhro | 345

Ассалому алайкум! Кимки олимларни мазах қилса мазах қилган одам агар никоҳланган бўлса унинг никоҳига путур етади деган гапни эшитдим .Турмуш ўртоғим жуда кўп мазах қиладилар. Ҳақиқатдан шундай инсоннинг никоҳига путур етадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мазах қилиш икки хил бўлади. Бир кишини мазах қилиб уни динини мазах қилади. Бунда шак-шубҳасиз кофир бўлиб, хотини билан ўртасидаги никоҳ бузилади. Масалан соқол деган нарсадан нафратланаман дейди. Ёки динни ёмон кўраман, Қуръонни ёмон кўраман, азонни эшитсам асабим ўйнайди деса ёки бўйниларига суякларни осиб олиб мен Азроилман деб малакул мавт фариштасини эрмак қилса. Ақийда китобларимизда “Бир киши баландга ўтириб олиб, ўзини Қуръон ўқитувчи мударрисга ўхшатиб қўлига калтак олиб ўқи деб эрмак қилса кофир бўлади” дейилган.  Аллоҳ таоло "Тавба" сурасида марҳамат қилади: 

وَلَئِن سَأَلْتَهُمْ لَيَقُولُنَّ إِنَّمَا كُنَّا نَخُوضُ وَنَلْعَبُ قُلْ أَبِاللّهِ وَآيَاتِهِ وَرَسُولِهِ كُنتُمْ تَسْتَهْزِؤُونَ۝ 

65. Агар улардан сўрасанг, албатта: «Фақат гапга берилиб, ўйин-кулги қилаётган эдик, холос», – дейишади. Сен: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» – деб айт.
Яъни, агар мунофиқлардан ўша истеҳзо қилиб айтган гаплари ҳақида сўрасанг, улар «Биз ҳеч нарса деганимиз йўқ, фақат шунчаки, ўзимизча гаплашдик, ўйнашдик, холос», – дейдилар. Сен уларга:
«Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» – деб, ҳақиқатни айт.
Чунки уларнинг қилмишлари шундан иборат.
Келаси оятда мунофиқларга хитобан айтилади:

لاَ تَعْتَذِرُواْ قَدْ كَفَرْتُم بَعْدَ إِيمَانِكُمْ إِن نَّعْفُ عَن طَآئِفَةٍ مِّنكُمْ نُعَذِّبْ طَآئِفَةً بِأَنَّهُمْ كَانُواْ مُجْرِمِينَ۝ 

 66. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз. Агар сиздан бир тоифани афв этсак, бошқа тоифани жиноятчи бўлганлари учун азоблаймиз.
«Қилар ишни қилиб қўйиб, энди узр айтишингиздан фойда йўқ. Иймон келтиргандан сўнг, унда собит турганингизда, бошқа гап эди. Аммо сиз иймондан кейин куфр келтириб, мунофиқ бўлдингиз. Энди узр айтманг. Билмасдан, жаҳолат билан сизга қўшилиб қолган тоифани афв этсак ҳам, бошқаларингизни жиноятчи бўлганларингиз учун албатта азоблаймиз».
Бу оятлар барча мунофиқларга тегишли бўлса ҳам, уларнинг нузулига бевосита сабаб бўлган ҳодисалар ҳақидаги ривоятларни уламоларимиз ўз китобларида келтирганлар.
Жумладан, Муҳаммад ибн Исҳоқ раҳматуллоҳи алайҳи қуйидаги ривоятни келтирадилар:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотига жўнаётганларида бир гуруҳ мунофиқлар, жумладан, Вадийъа ибн Собит ва Мухашшо ибн Ҳумайрлар ҳам бирга эдилар. Улар бир-бирларига:
– Бану Асфарга қарши урушишни турли арбобларнинг бир-бирлари билан урушишига тенг деб ўйлайсизларми? Аллоҳга қасамки, бизга худди эртага арқонга боғланган ҳолингиз кўриняпти, – деб мўминларни қўрқитдилар. Мухашшо ибн Ҳумайр:
– Аллоҳга қасамки, биздан ҳар бир кишига юз даррадан урилса, яхши бўлар эди. Сизнинг айтаётган бу гапларингиз учун биз ҳақимизда Қуръон нозил бўлсагина, нажот топишимиз мумкин, – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аммор ибн Ясирга:
– Анави қавмнинг олдига бор. Улар ёнмоқдалар. Улардан нима деганлари ҳақида сўра. Агар инкор қилсалар, «Йўқ, бундай-бундай дедингиз, деб айт» – дедилар. Аммор уларнинг олдига бориб, ўша гапларни айтди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига узр айтиб келдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловларига миниб турган эдилар. Водийъа ибн Собит уловнинг жиловидан ушлаб олиб:
– Эй Аллоҳнинг Расули, биз ўзимизча гаплашиб, ҳазиллашган эдик, холос, – дея бошлади. Мухашшо ибн Ҳумайр эса:
– Менинг исмим ва отамнинг исми шунга бошлади, – деди (ёмон маънодаги исмлар эканига ишора қилинмоқда). Ушбу оятда «афв этилади», дегани Мухашшо ибн Ҳумайрдир. У Абдурроҳман исмини олди ва Аллоҳдан шаҳид бўлишини ва қаерда ўлгани билинмаслигини сўради. Ямома урушида шаҳид бўлди ва унинг асари топилмади». ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Иккинчиси диндор шахсни шахсиятини мазах қилади. Масалан соқол қўйиш суннат, лекин уни соқоли ҳеч ҳам ярашмаган деса
1.4K views08:10
Ochish/sharhlash